Давлатимиз раҳбарининг иқтисодий ислоҳотларга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатимизда янги лойиҳалар, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари амалда ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Чимбой тумани бўлими томонидан жорий йил давомида ҳудуддаги 38 та тадбиркорлик субъектига ўз фаолиятини бошлаш учун кредит маблағи ажратишда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, яна 6 тасига Қозоғистондан йирик шохли наслли қорамолларни олиб келиш учун шартнома ҳужжатларини тайёрлаш, 100 нафардан зиёд ишсиз аёл билан ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича, грант маблағлари ҳисобидан 49 минг АҚШ доллари миқдоридаги қуёш панелларини ўрнатишда тегишли амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари 84 та тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолигига бепул қабул қилинди. Ҳозирги кунда жойларга чиққан ҳолда тумандаги 22 маҳалла ва овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги тадбиркорлик субъекти ҳамда ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар муаммо ва мурожаатлари ўрганилмоқда. Аниқланган муаммоларга ечим топиш мақсадида эса тегишли муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

“Бердақ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Сарсай” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Азамат Жолдасбаев ҳам яратилган имкониятлардан фойдаланиб, банкнинг имтиёзли кредити ҳисобидан салфетка ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тумандаги савдо дўконларига, ресторан ва тўйхоналарга буюртма асосида етказиб берилмоқда.

ЎзА фотомухбири

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имкониятлар самара бермоқда