Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий-тадқиқот университетининг (ТИҚХММИ) 90 йиллик юбилейига бағишланган тантанали маросим ва “Глобаллашув шароитида ихтисослашган олий таълим ва илм-фаннинг ривожи: муаммолар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов сўзга чиқиб, университет жамоасининг изчил меҳнати туфайли ТИҚХММИ Ўзбекистон олий таълим тизимининг халқаро майдондаги нуфузини оширишда етакчи ўринни эгаллаётганини таъкидлади.

– Университетда олиб борилаётган илмий изланишлар, халқаро ҳамкорлик ва таълим жараёнидаги инновацион ёндашувлар юртимиз таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқмоқда, — деди вазир. – Марказий Осиёда ирригация, мелиорация ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича илк мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 1934 йилда ташкил этилган ушбу даргоҳ, 2017–2021 йилларда Президент қарорига асосан Миллий тадқиқот университети мақомини олди. 90 йиллик тарих, илмий салоҳият ва ислоҳотларга мос ривожланиш ТИҚХММИни миллий тараққиёт йўлида муҳим таълим масканига айлантирмоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда ТИҚХММИ сунъий интеллект, рақамли технологиялар, ҳуқуқ ва чет тиллари каби йўналишларда замонавий кафедраларга эга. Университет таркибида Бухоро, Қарши ва Олмаота филиаллари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари самарали фаолият юритмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий салоҳият ва ислоҳотларга мос ривожланиш