Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистон Республикаси ўртасида нафақат стратегик ва иқтисодий, балки маънавий-маърифий алоқалар ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Таълим, илм-фан, маданият, санъат ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳалари икки давлат ёшлари ва олимлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Ана шу йўналишдаги амалий саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида Гулистон давлат университетига Қозоғистон Республикасининг Алмати технологиялар университети профессорлари Галия Искакова ва Асел Измембаева ташриф буюришди.

Меҳмонларни университет ректори Мурод Ходжиев кутиб олди. Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик нафақат иқтисодий соҳаларда, балки таълим ва инновацион йўналишларда ҳам мустаҳкам ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Музокаралар давомида икки олий таълим муассасасининг фаолияти, илмий ва инновацион ютуқлари, халқаро рейтинглардаги иштироки, академик мобиллик имкониятлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Гулистон давлат университети ва Алмати технологиялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат таълим, фан ва инновация соҳаларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илмий стажировкалар ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнларига замонавий илмий ёндашувларни татбиқ этишни кўзда тутади.

Шу куни қозоғистонлик профессорлар университетнинг Ишлаб чиқариш технологиялари факультетида бўлиб, кафедралар қошидаги лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларга университетнинг моддий-техника базаси, илмий салоҳияти, озиқ-овқат технологиялари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳамда қайта ишлаш йўналишларида амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Гулистон давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилшод Эшмуродов меҳмонларга университетнинг илмий-тадқиқот ишлари, яратилаётган стартап лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик стратегияси ҳақида сўзлаб берди.

Ташриф доирасида қозоғистонлик олимлар факультет профессор-ўқитувчилари билан илмий-тадқиқот мавзулари бўйича фикр алмашдилар, талабалар учун очиқ маърузалар ўтишди ҳамда факультет қошидаги илмий марказлар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Учрашув якунида томонлар илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш юзасидан келишиб олишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий ҳамкорликлар йўлга қўйилди