Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ – 16-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда «Ички ишлар органларининг фуқароларни экологик ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференциямизнинг асосий мақсади – Ўзбекистон фуқароларини экологик ҳуқуқларини таъминлашда ички ишлар органларининг бошқа давлат ва нодавлат идоралари билан ҳамкорлиги назарий ва амалий жиҳатларини ёритиб бериш, мавжуд муаммолар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, энг асосийси фуқарорларимизни экологик ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида билимлар бериш, зеро фуқароларни экологик ҳуқуқларини таъминлаш ички ишлар органларининг тўғридан-тўғри вазифаси ҳисобланади.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар  вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Тошкент Давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент халқаро университети, ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тингловчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда сўз олганлар конституцияда фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари, уларни ички ишлар органлари томонидан таъминланиши, шунингдек экологик ҳуқуқларини таъминлашда ички ишлар органларининг бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/5TS_wwW3ggc?si=ug81d2re3hfDHpJk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илмий-амалий конференция ўтказилди (+видео)