Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти ва Озарбайжон Миллий Фанлар академияси А.А.Бакиханов номидаги Тарих ва этнология институти биргаликда “19-20 юз йилликларда Озарбайжон ва Ўзбекистондаги ижтимоий-маданий жараёнлар: умумийлик ва ўзига хослик” мавзусида эллараро онлайн илмий йиғин ўтказди.

Унда икки қардош халқнинг олимлари мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, таниқли олима, тарих фанлари доктори Дилноза Жамолова ўз маърузасида Туркистон ва Озарбайжон тараққийпарвар зиёлиларининг фан, маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлигини ёритди. 

Озарбайжон Тарих институти етакчи илмий ходими Ирода Багирова эса анъанавий жамиятдан янги интеллектуал элита шаклланишигача бўлган жараённи таҳлил қилди. 

Йиғинда икки юртнинг таниқли тарихчилари, маданиятшунослари ва манбашунос олимлари қатнашиб, Туркистон ва Озарбайжон ўртасидаги тарихий алоқалар, маънавий ҳамжиҳатлик, тараққийпарварлик ҳаракати ва мустамлака жараёнлари ҳақида илмий маърузалар билан иштирок этди. 

Йиғин икки халқ ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга, илмий мулоқот ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилди. 

Йиғилиш сўнгида маърузаларни тўплам шаклида чоп этиш, Ўзбекистон – Озарбайжон тарихий алоқалари китобини биргаликда нашрга тайёрлаш бўйича таклифлар берилди. 

Н.Усмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Икки қардош халқ олимларининг ҳамкорликдаги йиғини