Транспорт воситалари сонининг кескин ошиб бораётгани ҳаракат оқимини тартибга солишни қийинлаштираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Транспорт воситалари сони 2000 йилга нисбатан бугунги кунда тўрт бараварга ошган. Жорий йил ноябрь ойида транспорт воситалари сони 5,5 миллионтани, аҳоли сони эса 38 миллион 69 минг нафарни ташкил этган. Қўшни давлатлар билан алоқалар яхшилангани боис мамлакатимиз орқали кунига 300 яқин юк автомашинаси транзит орқали ўтмоқда.

Пойтахт ҳудудига бир кунда ўртача 300 мингга яқин транспорт воситалари кириб келиб, жами ҳаракатланаётган автомобиллар сони 1,1 миллионтага етмоқда.

Бу эса, албатта, тирбандликларни келтириб чиқармоқда.

Ушбу рақамлар Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди.  

Шу сабабли, Президентимиз йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада амалга ошириш лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб бераётгани таъкидланди.  

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан “ақлли чорраҳалар” сонини 700 тага етказиш, 16 та йўл ўтказгич ва тоннеллар барпо этиш, 200 км пиёдалар ва 170 км велосипед йўлаклари ташкил этиш каби тадбирлар асосий вазифа этиб белгиланди.

Барча бўғиндаги раҳбарлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш борасида манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Умумий авариялар сони ўтган йилга нисбатан жорий йилнинг 11 ойида 627 тага (9 минг 365 тадан 8 минг 738 тага) камайган бўлсада, лекин ҳали бу соҳада жуда кўп ишларни амалга ошириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.  

Қайд этиш керакки, об-ҳаво кескин совиб, музламалар пайдо бўлаётгани сабабли ҳар куни йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўл-патруль, автомобиль йўллари ва ободонлаштириш бошқармаларининг 2 мингга яқин ходими ва 300 дан ортиқ махсус техникалар туну-кун хизматга жалб қилинмоқда.  

Республикадаги барча мунтазам ЙПХ масканларида ходимларнинг хизмати кучайтирилган тартибга ўтказилиб, уларда ҳайдовчилар учун иссиқ ичимликлар тарқатилиши ҳамда исиниш учун шароитлар яратиш йўлга қўйилган.  

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ИИВ: йўлларда авариялар сони 8 минг 738 тани ташкил этди