ИИҚК: Ҳурмуз бўғозида 10 дан ортиқ танкер йўқ қилинди
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти Эрон томонидан “ҳаракатни ман этиш” режими жорий қилингач, Ҳурмуз бўғозида 10 дан зиёд нефть ортилган танкер йўқ қилинганини билдирди.
Тузилма раҳбарининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Акбарзода жанговар тайёргарлик эълон қилингандан сўнг бутун бўғоз йўналиш учун хавфли, деб топилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, тегишли огоҳлантириш халқаро юк ташиш ҳамжамиятига етказилган. Кемаларга ракета ёки дрон зарбаси хавфи мавжудлигидан огоҳлантирилган, ҳудуд бўйлаб транзит тақиқланган. Огоҳлантиришга эътибор бермаган кемаларга “турли хил снарядлар” урилгани иддао қилинган.
С.Раҳимов, ЎзА