Бугун Озарбайжоннинг Ганжа спорт саройида III МДҲ ўйинларининг Медиа маркази ўз иш фаолиятни бошлади.

Ташкилий қўмита маълумотига кўра, Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларини ёритиш учун 8 давлатдан 432 нафар маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхатдан ўтган. Улар орасида ўзбекистонлик икки нафар журналист ва 2 нафар тасвирчи ҳам бор. Медиа марказ бир вақтнинг ўзида 120 нафар ОАВ вакилларини қабул қилиш имкониятига эга.

Мазкур марказ жойлашган спорт майдончасида журналистлар спортнинг тўрт тури – сузиш, ўқ отиш, қиличбозлик ва волейбол бўйича мусобақаларни бевосита кузатиш ва ўйинларни шарҳлаб бориш имкониятга эга. Шунингдек, улар аралаш зоналарда шарҳлар ва интервьюлар олиб боришлари, ҳисобот ва мақолалар тайёрлашлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, мусобақаларга мезбонлик қиладиган 12 та спорт аренасининг ҳар бирида оммавий ахборот воситалари йиғилиш пунктлари, матбуот хоналари ва аралаш зоналар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 23 та спорт тури бўйича ўтадиган III МДҲ ўйинларининг муросасиз баҳслари 28 сентябрь – 8 октябрь кунлари қардош мамлакатнинг 7 та шаҳрида бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
III МДҲ ўйинларида неча нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари иш олиб бормоқда?