Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов-конференциясида Ички ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ва соҳа мутасаддилари иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.

Конференция давомида ассоциация раҳбарияти қайта шакллантирилиб, яқин давр учун устувор режалар муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов номзоди Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Номзодлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллаб А.Тошпўлатов мамлакат аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

Йиғилиш давомида ассоциация раисининг ўринбосарлари, бош котиб ва ижрочи директорлар сайланиб, раҳбарият таркиби шакллантириб олинди.

Тадбирда сўз олганлар ассоциация олдида турган масалалар, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, селекция ишларини тизимли олиб бориш, мутахассис ва мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш борасида фикр-мулоҳазаларни билдирди.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар вазири Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди