Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Джабаров ташаббуси билан фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида аҳоли вакилларининг турли даражадаги раҳбарлар билан бевосита мулоқоти йўлга қўйилганлиги ижобий самаралар бермоқда.

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ички ишлар соҳасига оид мурожаатларини эшитиш мақсадида бошқарма биносида ўтказилган қабул давомида асосан ички ишлар тизими ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар эшитилди. 

Қабул давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ёки ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш бўйича тегишли соҳавий хизматлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.

Ф. Убайдуллаев, 

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи қабул ўтказди