ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида 2024 йилда хитойлик инвестор томонидан 5 миллион АҚШ долларилик сармоя асосида “EURO GLASS” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилган эди. Корхонада 15 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, кунига 500 м² ойна ишлаб чиқарилмоқда.
[gallery-24749]
Ўтган йил давомида 2 миллиард 255 миллион сўмлик маҳсулот маҳаллий харидорларга сотилди.
Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва келгуси лойиҳалари билан танишди. Суҳбат давомида электр таъминотидаги узилишлар масаласи ҳам кўтарилиб, уни бартараф этиш чоралари белгиланди. Корхона раҳбари фаолиятни кенгайтириш ва экспорт йўналишини йўлга қўйиш нияти борлигини билдириб, бу борада зарурий тавсиялар олди.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар