Нурафшон шаҳрида “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ томонидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув объектлари фаолияти ва келгусидаги режалар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Унда соҳа мутахассислари томонидан атрофлича маълумот берилди.  

2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига асосан жамиятнинг 11,2 миллиард сўм маблағлари эвазига 170 километр ичимлик суви тармоғи мукаммал ва жорий таъмирланди.  

Шу билан бирга, мавжуд сув иншоотлари самарадорлигини ошириш учун 41 та насос агрегати ўрнатилди. Амалга оширилган қурилиш таъмирлаш ишлари сабабли вилоят бўйича мавжуд ичимлик суви тармоқларидаги технологик йўқотилиш даражаси 2,6 фоизга қисқарди.  

[gallery-15834]

2024 йил 20 февралдан бошлаб аҳоли учун ичимлик суви 2 минг сўм, бюджет ташкилотларига эса 9 минг сўм этиб белгиланмоқда. Шунингдек, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолатларда совуқ сув хизмати бўйича тўловлар белгиланган тарифларга ошиб борувчи 1,5 коэффициентни қўллаган ҳолда ҳисобланади. Бош муҳандис Озод Норбоев бу ҳолатни энергия таъминоти, хизматлар ва зарур асбоб-ускуналарнинг нархлари ошгани билан изоҳлади.  

Тадбирда янги ичимлик суви қувурларини ўрнатиш, таъмирталаб объектлар бўйича учраётган муаммоларга тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг журналистлар Нурафшон шаҳридаги оқова сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишди. Бу ерда ҳудуддаги 40 фоиз аҳоли турар жойлари ва давлат ташкилотларидан чиқаётган 4 минг куб метр оқова сув қайта ишланмоқда.  

Мавжуд техникалар Германия ва Россия давлатларидан келтирилган. Жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган ва бунинг учун 11 нафар ишчи бириктирилган. Сувнинг тозаланиш сифати эса лаборатория шароитида мунтазам текширилади.

Журналистлар саволларига мутахассислардан жавоб олди.  

А.Мусаев, Д.Эрназаров(сурат),

ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик ва оқова сув нархлари оширилмоқда