ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш йўлида босқичма-босқич чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар айни кунларда Наманган шаҳрининг Саноат маҳалласида жадал тус олган. 

Мазкур ҳудудда “Fargʻona omegamed” МЧЖ томонидан 2 минг 250 метр узунликдаги, 225 миллиметрли сув қувури тортилмоқда. Бу ишлар натижасида 5 мингга яқин хонадон тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади. Иш жараёнига корхонанинг 10 дан ортиқ замонавий техникаси ва 30 нафар малакали мутахассиси сафарбар қилинган. Қурилиш-таъмирлаш ишларида замон талаблари асосида, хавфсизлик ва сифат стандартларига тўлиқ риоя қилинмоқда. 

[gallery-24502]

Ушбу лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётир. Бу эса халқаро ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир амалий ифодасидир.

Янгиқўрғон туманидаги Искавот қишлоғи аҳолиси учун ҳам қувончли янгилик – эндиликда Ғалаба ва Машъал маҳаллаларида 17,5 километрлик янги ичимлик суви тармоғи тортилаётир. 

Лойиҳа якунлангач, 3 мингдан зиёд хонадон, яъни 20 минг нафардан зиёд аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Аҳоли вакиллари ушбу эзгу ишлардан бағоят мамнун. 

Чекка ҳудудларда ҳам инфратузилмавий ислоҳотлар олиб борилаётгани, бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг “Инсон манфаати – ҳамма нарсадан устун”, деган ғоясининг изчил амалга оширилаётганидан далолатдир.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви таъминоти янада яхшиланмоқда