Бугунги кунда ёшларимизга бепул таълим бўйича берилган имкониятлардан бири “Ибрат фарзандлари” лойиҳасидир. Мазкур лойиҳага 2022 йилда асос солинган бўлиб, ундан мақсад ёшларнинг хорижий тилларга бўлган қизиқишини янада ошириш ва уларга бепул сифатли таълим беришдан иборат.

“Ибрат фарзандлари” лойиҳасини YouTube платформаси орқали кузатиб бориш мумкин. Жумладан, YouTube платформасида “Ибрат фарзандлари”нинг турли тиллардан видео-дарсликлари, дарс асосида тегишли грамматик қонун-қоидалар, билимни мустаҳкамлаш учун тест саволлари жойлаштирилган. Мазкур илова Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги тил ихлосмандларига хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг тиллар бўйича билимларини оширишга хизмат қилмоқда.    

Хусусан, 25 нафар малакали ўқитувчи томонидан рус, турк, немис, испан, хитой, корейс, япон, араб, италян, пушту ва вьетнам каби 20 дан ортиқ тиллар бўйича видео-дарсликлар тил ўрганувчиларга доимий тақдим этиб келинмоқда.    

Маълумотларга кўра, эндиликда лойиҳа офлайн тарзда ҳам йўлга қўйилган. Хўш, бу республикамизнинг қайси худудларида амалга оширилмоқда? Офлайн дарслар ҳам бепулми?  

Шу каби саволларимизга “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси раҳбари Рустам Қориев жавоб берди.  

–Аввало лойиҳа ҳақида қисқача гапириб берсам. 2023 йил 3 февраль куни давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи доирасидаги учрашувда мазкур лойиҳани Президентга тақдим этдик. Ушбу учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан лойиҳа тўлиқ қўллаб-қувватланди ҳамда уни тизимли ривожлантиришга доир қатор тавсиялар берилди. Мазкур тавсияларнинг амалий натижаси ўлароқ “Ibrat Academy” мобиль иловаси ишлаб чиқилди. 2023 йил якунларига кўра, иловада жами 481 минг 351 нафар фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Уларнинг 1800 га яқини В2 даражагача тестларни ечиб, махсус сертификатни қўлга киритган.  

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ижтимоий тармоқлар ва каналлар орқали ҳам кенг аудиторияни қамраб олишга улгурди ва интернетдаги ўзбек сегментини фойдали контентлар билан бойитиб борди. Жумладан, YouTube платформасида жами 2 мингга яқин видеолар жойланган ва платформа 453 минг нафар фойдаланувчига эга бўлди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JWkGkBlfmck" title="“Ibrat farzandlari” – xorijiy tillarni oʻrganish uchun kreativ va bepul loyiha" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Кўришлар сони эса 21,5 миллионни ташкил этди. Видео-дарсликлар нафақат Ўзбекистонда, балки 50 дан ортиқ хорижий мамлакатларда, Жумладан, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Нидерландия, Польша, Россия, Туркия, Франция, Япония, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон каби давлатларда ҳам томоша қилинди. Энг кўп кўрилган тиллар рейтингини инглиз, рус, корейс, немис ва араб тиллари бошқарди.  

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳам жалб қилаётган лойиҳа инстаграм тармоғидаги саҳифасида 1 миллион кузатувчи, телеграм каналида эса 65 мингдан ортиқ аъзони қамраб олган. “Ибрат фарзандлари” телеграм каналидан ташқари ҳар бир хорижий тилнинг махсус телеграм канали мавжуд бўлиб, уларда ҳам 5 мингдан 15 минггача кузатувчилар фаол иштирок этади.  

Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вилоятлари, жумладан, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарёда тиллар марафони ташкил этилди. Ҳар бир марафон вилоятларнинг тил ихлосманди бўлган юзлаб ёшларни қамраб олди. Марафонда фаол иштирок этган тил ўрганувчиларга лойиҳанинг эсдалик совғалари топширилди.  

Ўтган йил мобайнида Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида “Ибрат фарзандлари” лойиҳасининг махсус офислари фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур амалиётнинг 2024 йилда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. Ҳар бир вилоят, туман ҳамда маҳаллалар кесимида “Ибрат фарзандлари”нинг ёшлар етакчиларидан ташкил топган тарғиботчилар гуруҳи шаклланди. Мазкур ёшлар ўз ҳудудларидаги тенгдошларини хорижий тилларни ўрганишга ундаш билан бирга, уларга керакли амалий ёрдам берди.  

“Ibrat Camp” ҳам ташкил этилиб, мазкур оромгоҳда инглиз тилини мукаммал биладиган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди ва дунёда энг юқори 100 талик ўринларни банд этган университетларга бакалавр ҳамда магистратурага ўқишга кириш бўйича билимларга эга бўлишди.  

Билимга чанқоқ, бир нечта хорижий тилларни мукаммал ўрганган ва турли соҳаларда тажрибага эга ёшларнинг бир ерда тўпланиб, фикр алмашиши кўплаб катта-кичик лойиҳаларнинг ташкил этилишига ва дунёнинг энг кучли университетларига киришга туртки бўлиб келмоқда.  

Лойиҳа доирасида 100 нафар ишчи ўрни яратилди ва ўз соҳасининг мутахассисларидан иборат ходимлар жамоаси тузилди. Лойиҳа доирасида ёшларни креатив фикрлашга ундовчи “Ibrat Quiz”, “Ibrat Debate”, “Speaking club”, “Нотиқлик маҳорати” офлайн машғулотлари маҳоратли экспертлар иштирокида ташкиллаштириб борилди.  

2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида жойлашган Ёшлар ижод саройида лойиҳа янги офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросимда минглаб ёшлар, Хитой, Франция, Испания, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистондан мутахассислар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этди.  

Шунингдек, “Ибрат фарзандлари” бренди остида эсдалик совғалари, жумладан, соат, кепка, футболка, сумка, дафтар, ручка, бокал, кўкрак нишонлари ишлаб чиқилди ва бу совғалар тилларни мукаммал ўрганаётган ҳамда бошқаларнинг чет тилини ўрганишига туртки бўлаётган фаол ёшларга тақдим этиб борилди.  

Гулноза Бобоева, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ибрат фарзандлари” – хорижий тилларни ўрганиш учун креатив ва бепул лойиҳа (+видео)