Президентимизнинг жорий йил 21 апрелдаги “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда хусусий секторни янги босқичда ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам давлат ва жамият иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришнинг истиқболли режалари ўз ифодасини топган. Шунга мувофиқ 2030 йилгача нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни олти бараварга қисқартириш белгилаб олинган. Бунда давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларини трансформация қилиб, улар таркибидаги рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги корхоналар сонини камайтириш, хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш белгилаб олинган.

Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармонида 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш, давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш, дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкалардан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш, шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий этиш каби вазифалар илгари сурилган.

Сурхондарё вилоятида йилнинг ўтган даврида бу борада қандай ишлар амалга оширилгани билан қизиқиб, ЎзА мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Самандар Худойбердиев билан суҳбатлашди. 

– Суҳбатимизни фармонда хусусий сектор вакилларига берилаётган имтиёз ва қулайликлар билан бошласак, – дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Самандар Худойбердиев. – Чунки, мазкур ҳужжат билан хусусийлаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш йўналишларида ҳам бир қатор имтиёз ва қулайлик яратилди.

Жумладан, давлат активини сотиб олиш тўловлари 1 ой давомида тўланган тақдирда харидорга харид суммасидан Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма қўлланиладиган бўлди. Давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушларини сотиб олиш тўловларининг миқдорига қараб 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат мулкини савдога чиқаришда харид тўловлари миқдоридан қатъий назар, уларни 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Тиббиёт ва таълим ташкилотини ташкил этиш учун аукцион савдоларида сотилган давлат кўчмас мулк объектларининг сотиб олиш нархидан қатъий назар, барча харидорларга харид тўловларини беш йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Давлат мулкини ижарага олишда ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари 1 ой давомида тўланган тақдирда унга йиллик ижара суммасидан Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади (бундан чегирма қўлламаслик шарти билан ижарага берилган ҳамда бир йилдан кам муддатга тузилган ва бошқа имтиёзлар қўлланган ижара шартномалари мустасно).

“E-auksion” орқали ижарага олинганига камида 5 йил бўлган давлат мулки объектини капитал таъмирлаш, модернизация қилиш, теварак-атрофини ободонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилган ва ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб келинган давлат мулки объектининг ижарага олинган қисмини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилди.
– Фармонда вилоятда хусусийлаштириладиган объектлар, улуш ва активлар, ер участкаларининг манзилли рўйхати кўрсатилган. Сурхондарёда вазифалар ижросини таъминлаш учун қандай ишлар олиб борилмоқда? 

– Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 апрелдаги фармони билан тасдиқланган “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури” доирасида воҳада иккита давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг тегишли жамият устав капиталидаги улуши ҳамда иккита акция ва улуш, 51 та кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш, 480 гектар ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш белгиланган. Президентимизнинг мазкур масалага бағишлаб ўтказган селектор йиғилишида Сурхондарё вилоят марказидаги барча давлат ташкилотларининг биринчи қаватини бўшатиб, савдо, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун тадбиркорларга ижарага бериш топшириғи берилган.

Шунингдек, Термиз шаҳри мисолида кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида, кўп қаватли уйлар олдидаги муҳофаза зоналарининг ортиқча қисмларида ҳудуднинг архитектуравий ечими билан уйғунликдаги лойиҳа асосида хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси топширилган. Бу борада ҳам тегишли ишлар олиб борилаётир. Иккинчидан, бўш ва самарасиз турган барча ер ҳамда биноларни аниқлаш, уларни аукционга чиқариш, тиббиёт, таълим ва маданият ташкилотларига тегишли бўш турган биноларнинг “профили”ни ўзгартирмаслик шарти билан берилишини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. 

Дастурда вилоятдаги ўнта мактабгача ва мактаб таълими, иккита маданият соҳаси, битта соғлиқни сақлаш тизими объектларининг ихтисослашувини ўзгартирмасдан сотувга чиқариш белгиланган. Мазкур шартлар асосида хусусийлаштириш имкони мавжуд бўлган қўшимча объектларни аниқлаш юзасидан хатлов ишлари олиб борилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. 
– Фармонда мулкларни тўғри сотиб олиш ҳуқуқи ҳам назарда тутилган. Шу йўналишдаги ишлар хусусида нима, дея оласиз?

– Суҳбатимиз аввалида айтганимдек, хусусийлаштиришнинг янги босқичини бошлаб берган ушбу ҳужжатда Сурхондарё вилоятида 53 та давлат активи, яъни иккита акция ва улуш, 51 та объект хусусийлаштирилиши белгиланган. Шу кунгача сотилиши лозим бўлган 2 та давлат улушидан 1 таси– ¬ “Саховат” масъулияти чекланган жамиятининг 0,3 фоиз давлат улуши 32,2 миллион сўмга жамият таъсисчиларига уч томонлама шартнома асосида тўғридан-тўғри сотилди. Иккинчиси –¬ “Яшил дунё” марказий деҳқон озиқ-овқат бозорининг 100 фоиз давлат улушини баҳолаш ишлари якунланмоқда.

Мавриди келганда айтиш керакки, вилоятда 51 та давлат активини оммавий савдолар орқали сотиш белгиланган бўлиб, шундан 44 таси ёки 86,2 фоизи савдога чиқарилиб, шу пайтгача 15 таси сармоядорларга 12,4 миллиард сўмга сотилди. Натижада янги савдо, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳалари барпо этилиб, 100 га яқин янги иш ўрни яратилди. Айни пайтда қолган 7 та объектни савдога чиқариш юзасидан мутахассислар бирламчи ҳужжатларни шакллантирмоқда.

– Маълумки, бу жараёнларнинг барчаси мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаб, турмуш даражасини оширишга қаратилган. Масалага шу жиҳатдан ёндашадиган бўлсак, воҳада ер участкаларини савдога чиқариш аҳоли бандлигини таъминлашга қандай таъсир этмоқда?
– Фармонда вилоят бўйича 480 гектар ер участкасининг оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган бўлиб, ҳозиргача умумий майдони 355,3 гектар бўлган 1 минг 774 та қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаси 220,2 миллиард бошланғич нарх билан оммавий савдога чиқарилди.

106,3 гектар 1 минг 172 та қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорларга мулк ва ижара ҳуқуқи асосида 78,9 миллиард сўмга сотилиб, беш юздан ортиқ янги иш ўрни барпо этилди. Бу борада олиб борилаётган барча ишлар жанубий вилоят иқтисодиёти ва одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун йўналтирилган.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусийлаштириш – иқтисодий тараққиёт ва аҳоли фаровонлиги кафолати