Сўнгги йилларда таълим-тарбия соҳасида давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишлар натижасида 2018-2025 йиллар давомида 28 минг 456 та оилавий, 1 минг 647 та йирик лойиҳадаги боғчалар ташкил этилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди. Унда давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари амалга оширилишини рақамлаштириш мақсадида электрон платформа жорий этиш ҳолати юзасидан ҳудудларда ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.  

Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими, Иқтисодиёт ва молия ҳамда Рақамли технологиялар вазирликларининг оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотлари мисолида давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш, электрон платформа жорий этиш ва тегишли идораларни ушбу платформага интеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар, қонунчилик ҳужжатлари ижроси бўйича ахборотлари тингланди.

Шунингдек, “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун ҳамда ДХШ лойиҳаларини танлаш ва амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик механизмларини, рақамли бошқарув тамойилларини жорий этиш борасидаги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш вазифалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мактабгача таълим соҳасида рақамлаштириш вазифалари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида Рақамли ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестридан рўйхатдан ўтган ва шакллантирилган ахборот тизимлар сони 54 тани ташкил этган. Шундан 10 та янги ахборот тизими 2025 йилда ишга туширилган.

Жорий йилда мактабгача таълим билан қамров даражасини 78 фоизга етказиш вазифаси белгиланган бўлиб, бу бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, турли дастурлар доирасида мактабгача таълим ташкилотлари бўлмаган маҳаллаларда 103 та давлат, 104 та давлат-хусусий шерикчилик, 1 минг 187 та оилавий боғчалар ташкил этилиб, мактабгача таълим ташкилотлари сони 38,9 мингтага етказилган.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида бошқариладиган мактаб таълим муассасаларида “еmaktab.uz” ахборот тизими орқали ўқувчиларнинг давомати ҳамда ўзлаштириш даражалари назорат қилиб борилмоқда.

Қўмита аъзолари томонидан ўрганишлар давомида жорий этилган электрон платформани такомиллаштириш эҳтиёжи борлиги, улар ходимлар зиммасига ортиқча юкламалар юклаб қўяётгани, субсидиялар тайинлаш, ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш, шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказишда бир қатор муаммолар борлиги таъкидланди.

Шунингдек, чекка ҳудудларда интернет инфратузилмасини яхшилаш орқали мазкур платформалардан янада самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳам таклифлар илгари сурилди, бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

М.Комилова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий шерикчилик лойиҳалари: рақамлаштириш жараёнлари таҳлил қилинди