Мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жараёнларнинг амалий ифодаси сифатида жойларда кўплаб кичик корхоналар ўз фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринлари яратмоқда.

Бухоро вилояти Олот туманидаги “AFRUZBEK 555” хусусий корхонаси раҳбари Ҳусен Норсаидов ҳамда Шахло Жўрақулова “La Malina” бренди остидаги пишириқ цехи бугунги кунда туманда фаол ишлаб келаётган корхоналардан бири.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган ширинлик маҳсулотлари бугун нафақат туман, балки Қоракўл тумани бозорларида ҳам харидоргир. “La Malina” бренди остида ишлаб чиқилаётган маҳсулотларнинг сифати, табиийлиги билан харидорларнинг ишончини қозонмоқда.

Корхонада 5 нафар доимий ва 5 нафар мавсумий ишчи фаолият юритмоқда. Энг эътиборлиси, бу ерда устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, ёш қизларга пишириқ тайёрлаш сирлари ўргатилмоқда. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини, балки ҳунармандчилик маданиятини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

“AFRUZBEK 555” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган ширинликлар 30 дан ортиқ турни ташкил этади. Бу эса кичик корхонанинг қисқа вақт ичида ўз фаолиятини кенгайтириб, рақобатбардош ишлаб чиқарувчига айланганидан далолат беради.

Умуман олганда, оилавий ташаббус ва меҳнатсеварлик асосида яратилган бу каби корхоналар туман иқтисодиётини мустаҳкамлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусусий корхона фаолияти кенгаймоқда