Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати ахборот вазири Муаммар Ал-Арёний мамлакат шимолини бошқараётган шиа мазҳаби тарафдорлари ҳарбий-сиёсий убшмаси - “Ансор Аллоҳ” (хусийлар) ҳаракатини эронлик мутахассислар назорати остида кимёвий қурол яратишга уринишда айблади.

— Террорчи ҳусий жангарилари эронлик мутахассисларнинг бевосита назорати ва бошқаруви остида кимёвий қурол ишлаб чиқариш заводлари барпо этди, — деган мулозим Бирлашган Араб Амирликлари “The National" газетасига берган интервьюсида. — Бу минтақавий ва халқаро хавфсизликка ҳалокатли таҳдид солмоқда. Эрон яқинда тегишли ҳудудларга заҳарли газ ва кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар олиб келган. Ишончли манбаларимиз хабар беришича, гуруҳ аъзолари аллақачон бу ҳалокатли материалларни тайёрлаб, баллистик ракета ва дронларга ўрната бошлаган.

Вазир БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотини заҳарли моддалар пайдо бўлиши билан боғлиқ маълумотни текшириш, Яман тақиқланган воситалар ишлаб чиқариладиган махфий лабораторияларга эга ҳудудга айланишига йўл қўймаслик чораларини кўришга чақирган.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хусийлар кимёвий қурол яратишда айбланди