Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида "Ҳуқуқий маҳалла" лойиҳасини ташкил этилди.

Унга асосан ёшлар, аёллар ҳамда бошқа ижтимоий гуруҳларга киритилган аҳоли вакилларининг муаммолари уйма-уй юрилган ҳолда ўрганиляпти. Бу эса, аҳолини қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топишда қўл келмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Сайхунобод туманидаги Турон маҳалласи  аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилди. Бунинг натижасида аҳоли вакиллари ўзларининг ҳуқуқий муаммоларига амалий ечим топмоқда. Масалан, шу маҳаллада истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари" рўйхатида турган Салима Маматованинг ишга кириш билан боғлиқ муаммоси бор эди. Бу муаммо адлия тизими ходимлари томонидан аниқланиб, унга амалий ёрдам кўрсатилди. У ишли бўлди.

Ушбу лойиҳа доирасида “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси ҳам ташкил этилиб, унга асосан фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ҳужжатлар билан таъминлаш, хусусан, туғилганлик, ўлганлик ва бошқа фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни тузатиш борасида иш олиб борилиб, ҳужжатсиз фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ушбу акция доирасида Сайхунобод тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Ш. Холмўминовнинг 2007 йилда вафот этган отасининг ўлим гувоҳномаси электрон тизимда мавжуд эмаслиги, туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувига вафот этганлик белгиси қўйилмаганлиги туфайли кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда муаммоларга дуч келинаётгани аниқланди. Шундан кейин унга туман ФҲДЁ бўлими томонидан экстерриториал тамойил асосида хизмат кўрсатилиб, муаммо бартараф этилди.

Шунингдек, Турон маҳалласида яшовчи Светлана Хон туғилганлик ҳақида гувоҳномасини йўқотиб қўйган эди. Оилавий шароити сабаб ҳужжатга эҳтиёж сезиб, туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди. Унинг мурожаати қаноатлантирилиб, Зангиота тумани ФҲДЁ бўлими томонидан экстерриториал тартибда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилиб берилди.

Сирдарё вилоятида вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган "Ҳуқуқий маҳалла" лойиҳаси асосида ўтказилаётган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва уларга тезкор ечимлар топишда муҳим роль ўйнамоқда. Давлат идоралари томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар аҳолининг ҳуқуқий хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ҳуқуқий маҳалла" лойиҳаси: аҳолининг ҳуқуқий муҳофазаси таъминланмоқда