Адлия вазирлиги томонидан шу йилнинг 10 июнидан 31 июлига қадар ўтказилган “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолати” ҳуқуқий акциясида аҳолининг айни йўналишдаги билимларини ошириш, иш берувчи ва ходимлар ўртасида қонуний муносабатларни мустаҳкамлаш, қонунбузилиш ҳолатларига барҳам беришга алоҳида эътибор қаратилди.

Наманган вилояти адлия бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан ҳам мазкур акция давомида 167 маротаба “Сайёр қабул”, очиқ мулоқотлар уюштирилиб, унга беш мингга яқин фуқаролар жалб қилинди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан 18 маротаба бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилиб, 97 киши иш билан таъминланди.

– Ҳудудий адлия идоралари ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳуқуқий тадбирлар давомида 764 та мурожаат қабул қилинган бўлса, уларнинг 485 таси қаноатлантирилди, – дейди Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев. – Шу жумладан, 179 мурожаат юзасидан аҳолига тушунчалар берилди ва 11 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди. 

Бундан ташқари, жойларда бўлиб ўтган тўқсонга яқин мониторинг тадбирларида иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўламаслик, асоссиз интизомий жавобгарликка тортиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этмаслик, юридик тусдаги ҳужжатларни расмийлаштириш талаблари бузилиши каби 2 минг 253 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. 

“Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолати” акция натижасида, жами 14 минг 851 нафар фуқаро қамраб олиниб, шундан 1 минг 811 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Қолаверса, 167 маротаба семинарлар ташкилланиб, олти мингдан зиёд тарғибот ишлари амалга оширилди. Уларда меҳнат шартномасини тузиш тартиби, иш вақтининг меъёрлари, меҳнат таътили ҳуқуқи, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва ишдан бўшатиш тартиби каби масалалар бўйича аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Бундай тарғибот акцияси орқали корхона, ташкилот ва муассасаларда иш фаолиятини юритиб келаётган ходимларга ўз ҳуқуқларини теран англаб олиш, уларни қонуний йўл билан ҳимоя қилиш кўникмалари сингдирилмоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий акция: аҳолининг билимлари оширилди