
Пойтахтимизда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси раиси ҳамкорлигида ҳунармандлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва янги имкониятларни муҳокама қилиш масалалари кўтарилди.
Хусусан, ҳунармандларга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш, хомашё билан таъминлаш, бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда маҳсулотларини экспорт қилишдаги муаммолар ҳақида фикр билдирилди.

Жумладан, солиқ тизимида кешбэк жорий этиш ва мазкур чора бизнеснинг легаллашувига хизмат қилиши таъкидланди. Ишлаб чиқарувчилар ва ҳунармандларни алоҳида категория сифатида ажратиш, Эрондан келтириладиган табиий бўёқ хомашёсини божхона тўловларидан озод қилиш,
мактабларда ҳунармандчилик бўйича махсус дарсларни жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро бозорга чиқиш учун молиявий кўмак бериш, маҳсулотларни патентлаш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида ҳунармандларнинг таклифлари таҳлил қилиниб, соҳани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА