Шу кунларда мамлакатимиз ҳунармандчилик соҳаси вакилларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб турибди.
Хизмат сафари давомида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳобиддин Асамов ҳамда Хитойнинг Урумчи Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Турғун Ислом ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ушбу меморандум икки мамлакат ўртасида ҳунармандчилик, савдо ва инвестиция соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлашни мақсад қилади.

Бу ҳамкорлик орқали ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини Хитой бозорида кенг тарғиб қилиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА