Трампнинг турли хил ҳунарларига жаҳон оммаси ўрганиб қолди. Ушбу ҳафта шундай қарорларидан бирини эълон қилди. Трамп дунёнинг барча давлатларидан АҚШга кириб келадиган товарларга алоҳида тариф жорий этилишини маълум қилди. Тегишли рўйхатдан Жанубий Кавказ, Марказий Осиё, Яқин Шарқ минтақаларидаги давлатлар ҳам четда қолмади.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Украина, Грузия, Арманистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Буюк Британия, БАА, Миср, Саудия Арабистони, Қатар ва Яманга энг кам — 10 фоизлик тариф белгиланди. Исроил — 17, Қозоғистон — 27, Хитой — 34, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Иордания — 20, Тайван — 32, Сурия — 41, Ироқ — 39 фоиз бож билан "жазоланади".

Рўйхатга Россия, Беларусь, Эрон, Канада ва Мексика киритилмаган. АҚШ молия вазири Скотт Бессант айрим давлатлар ушбу рўйхатда йўқлигини, санкциялар туфайли АҚШ улар билан савдо қилмаётгани билан изоҳлаган.

Трампга кўра, тарифлардан тушган пулларни қарзларни ёпишга ишлатилади. Шунингдек, у тариф ставкаси нолга тенг бўлишини истаган давлатлар маҳсулотини АҚШда ишлаб чиқаришини эслатиб ўтган.

Мазкур янги қоида жаҳон бозорига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Дунё биржаларида савдо очилгач, Америка, Европа ва Осиё қимматли қоғозлари нархи кескин пасая бошлади. CNN телеканали аниқлик киритишича, Apple, Nike ва Ralph Lauren компаниялари акцияси етказиб бериш занжирига таҳдид туфайли жиддий зарар кўрган.

The Guardian нашри маълумотига кўра, Apple ҳамда  Nvidia 470 миллиард доллар йўқотган, АҚШ валютаси қиймати 2,2 фоиз тушган. Nasdaq компанияси биржа савдоси ҳам 4,5 фоиз пастлаган. Шунингдек, S&P 500 3,4 , Dow 2,7 фоиз арзонлашди.

Трамп қарори «мазаси»ни Европа компаниялари ҳам сеза бошлади: STOXX-600 индекси 2,57, ДАХ 3 фоиз йўқотди. Осиёда эса Япониядаги Nikkei қийматининг 2,77, Гонконгнинг Hang Seng индекси 1,52 фоизидан ажралди.

Дунё етакчилари Трампнинг чекловларига қарши чоралар кўришини айтиб ўтишган. Жумладан, Хитой АҚШдан кириб келадиган барча товарларга 34 фозилик бож жорий қилган.

Ишонч ва эркин савдога таянган тузилмалар ортда қолаётган бир пайтда Канада Бош вазири Марк Карни дунё давлатларининг янги тузилмасига етакчилик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Бош вазир Қўшма Штатлардан импорт қилинадиган енгил ва юк машиналарига 25 фоизлик бож жорий қилинишини маълум қилган.

Европа ва Украина

Кремль воизи Трамп ва Путин тез орада мулоқот қилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, ҳозирча бундай режа йўқлигини айтди ва баъзи тафсилотлар билан бўлишди. Песковга кўра, Россия эҳтимолий ўт очиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Украина талаб қилаётган хавфсизлик кафолатлари мураккаб ва муҳокама ўтказиш учун эрта.

Шу қаторда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украина тўлиқ сулҳга эришишга тайёрлигини, гап руслар ва Путинда қолганлигини айтиб ўтди. Агар Путин сулҳни рад этса, Оқ уй Россияга санкция киритади.

Марк Рютте Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш даражасини тушунтирди. Рюттенинг айтишича, урушдан кейин Киевга НАТОга аъзолик кафолатланмаган, бироқ аъзолик сари йўлга чиққан бу қачон амалга оширилиши ноаниқ. Шунингдек, Бош котиб Вашингтоннинг ташкилотдан чиқиш ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини айтди. Бу ҳақда Марко Рубио ҳам гапирган ва Украинани қўллашда давом этади.

ТАСС хабарига кўра, НАТОга аъзо давлатлар Украинага йилнинг дастлабки уч ойида жами 21 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатган.

Бу ҳақда Альянс Бош котиби Марк Рютте чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши арафасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Сулҳ учун тараддуд кетаётган бир пайтда, Россия Украина томон дронлар орқали ҳужум қилишда давом этмоқда. Зеленский буни Путиннинг урушни тўхтатишдан нияти йўқлиги билан баҳолади.

Украина лидерига кўра, Киевда Франция, Буюк Британия ва Украина вакиллари мамлакатда ҳарбийларни жойлаштириш бўйича учрашувлар ўтказган. Биринчи ўринда француз ҳарбийлар киритилади. Бу қачон ва қанча миқдорда эканлиги ҳақида маълумот йўқ. Маълумотларга кўра, Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда Европадан Франция етакчиси Макрон бошчилик қилиши кутилмоқда.

Сурияга базаларига ишқибоз Туркия

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Сурияга ҳужумлари ҳақида гапирди. Хоқон Фиданга кўра, Туркия Сурияда Исроил билан қарама-қаршиликка интилмаяпти. Агарда сурия ким биландир келишувга эришса, бу унинг ички иши. Исроил зарбалари Дамашқнинг бошқа таҳдидларни олдини олишга ҳалал бермоқда.

Reuters манбасида айтилишича, сўнгги вақтларда Туркиянинг махсус кучлари Суриядаги базаларни кўздан кечирган. Жумладан, улар орасида Т4, Палмира, Ҳама ҳарбий базалари бўлган. Лекин Исроил кучларининг базаларга ҳужуми натижасида туркияликларнинг кейинги текширувларини тўхтатиб қўйди, айтилишича Т4 базаси фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган.

Жанубий Корея Конституциявий суди Президентга импичментни тасдиқлади

Жанубий Корея Конституциявий суди 4 апрель мамлакат парламентининг Президент Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилиш тўғрисидаги илтимосини қабул қилди. Энди Юн Сок Ёл лавозимидан бутунлай четлатилади.

Ҳукм парламентга шу ҳақда таклиф киритилгандан 111, суд мажлиси якунидан кейин эса 38 кун ўтгач ўқилди. Бу жуда узоқ муддат. 2016 йил собиқ Президент Пак Кин Хега импичмент эълон қилиш масаласи бўйича якуний қарор чиқариш учун бор-йўғи 11 кун керак бўлганди. 2004 йил Президент Ро Му Хён учун шундай қарорни тайёрлаш 14 кун талаб қилинган. Юн Сок Ёл Пак Кин Хедан кейин импичмент натижасида лавозимидан четлатилган иккинчи етакчи.

Энди мамлакатда муддатидан олдин сайлов бўлиб ўтади. Янги президент олтмиш кун ичида, яъни 3 июнгача сайланиши керак. Ҳозирча бош вазир Хан Док Су давлат раҳбари вазифасини бажариб туради. Тахминга кўра, тезроқ муддатидан олдин сайлов ўтказилса, ҳукмрон "Фуқаролик кучлари" партияси ноқулай вазиятга тушиб қолади.

Бўлажак сайловда мамлакат олий лавозимига консерваторлардан меҳнат вазири Ким Мун Су, Сеул мери О Се Хун, Тегу шаҳри мери Хонг Жун Пхё, собиқ адлия вазири Хан Дон Хун, депутат Ан Чол Су ва собиқ депутат Ю Сенг Мин даъво қилиши кутиляпти.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/3FMdWHHrr5Q" title="&quot;Hunar ko‘rsatgan&quot; Tramp, Suriya bazalariga ishqiboz Turkiya, Prezident ketdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Турли ижтимоий сўровларга кўра, Бирлашган Демократик партия етакчиси Ли Чже Мён бошқа номзодлардан сезиларли ўзиб кетиши мумкин. Ушбу партия импичмент тарафдори бўлган жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлашига таяниб, уч йил олдинги сайловдаги мағлубият учун ўч олишга шай ва ҳокимиятни қандай қилиб бўлса ҳам ўзгартиришни мақсад қилган.

Айни пайт мамлакат конституциявий суди биноси олдида импичмент тарафдорлари ва ушбу қарорга қарши томон митинг уюштирмоқда. Хабарларда айтилишича, намойишда Президент истеъфосини талаб қилаётган мухолифат айниқса фаоллик кўрсатмоқда.

Сардорбек Поёнов, Искандар Исматов (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ҳунар кўрсатган" Трамп, Сурия базаларига ишқибоз Туркия, Президент кетди (+видео)