Марказий банк 2024 йил IV чорак учун Бизнес кайфият шарҳини эълон қилди. Ўзбекистонда бизнес кайфият 2024 йил IV чорагида янада тундлашган. Сўровларда "бизнес кайфият яхшиланди" дея жавоб берганларнинг улуши 53 фоизгача пасайган.

Ҳудудлар орасида энг ёмон ва ёмонлашган бизнес кайфият Сурхондарё ва Қашқадарёда кузатилган.  

Ўзбекистон бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан юқори ва ўрта даражада фойдаланаётганлар улуши 50 фоизгача тушиб кетган.  

Тўлиқ қувватда ишламаслик сабаблари сифатида газ ва электр таъминотидаги узилишлар кўрсатилган. 

Божхона тарифлари ва чекловлари, солиқ маъмурчилиги, монополлашув даражаси, йўллар инфратузилмаси ҳамда газ ва электр таъминоти тизимида сезиларли яхшиланишлар қайд этилмагани таъкидланди.  

Ўрганиш даврида корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси олдинги чоракка нисбатан бироз пасайгани қайд этилди. Бунда II чоракда тадбиркорларнинг 58 фоизи ўрта ёки юқори ишлаб чиқариш қувватларида фаолият юритган бўлса, III чоракда 54 фоизгача, IV чоракда эса 50 фоизгача пасайиб, ушбу кўрсаткич охирги бир ярим йилдаги энг паст даражасида шаклланди.  

Бу ҳолат асосан Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида кузатилган бўлса-да, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ишлаб чиқариш қувватларидан нисбатан юқори даражаларда фойдаланилган. Тўлиқ қувватда ишламаслик сабаблари сифатида газ ва электр таъминотидаги узилишлар, автомобиль ёнилғи нархининг ошиши, шунингдек, солиқ тизимидаги қийинчиликлар қайд этилган. Бунда, газ ва электр таъминотидаги узилишларни таъкидлаган респондентлар улуши 26 фоизни ташкил этди.  

Сўнгги чоракларда иқтисодиёт яхшиланишини кутаётганлар улуши бироз камайган бўлса-да, респондентларнинг деярли учдан икки қисми ижобий кутилмаларини қайд этган.  

Тадбиркорлар фикрича, бизнес муҳитида кузатилган ижобий ўзгаришлар асосан банк хизматлари сифати ва кредит олиш имкониятларининг кенгайиши, шунингдек, рақобат муҳити яхшилангани билан боғлиқ.  

Бироқ мазкур ҳудудларда божхона тарифлари ва чекловлари, монополлашув даражаси, солиқ маъмурчилиги ҳамда газ ва электр таъминоти йўналишларида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилмагани таъкидланмоқда.  

Шунингдек, III чоракда газ ва электр таъминотида кузатилган ижобий тенденциялар IV чоракда бироз ёмонлашгани қайд этилди. Ўртача ҳисобда йўллар инфратузилмасида ижобий ўзгаришлар ўсиши қисқарган бўлиб, қурилиш, савдо, туризм ва коммунал соҳалари вакиллари томонидан ижобий жавоблар улуши камайгани билан изоҳланади.  

Тадбиркорлар келгуси чоракда ёқилғи ва энергия истеъмоли ҳажми ортишини кутмоқда. Соҳалар кесимида мазкур кўрсаткич коммунал хизматлар, умумий овқатланиш ва қурилишда нисбатан баланд бўлиши мумкин. Шу билан бирга, юкларни ташиш ҳажми бўйича ижобий кутилмалар улуши аввалги чоракка нисбатан ошиб, 47 фоизга тенг бўлди (III чоракда 40 фоизни ташкил этган).  

Ишчи кучига бўлган талаб, асосан, тиббиёт, таълим, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаларида ўсиши кутилаётган бўлса, ишлаб чиқариш ва буюртмалар ҳажми бўйича ижобий кутилмалар бироз пасайган. Келгуси чоракда таълим, тиббиёт ва умумий овқатланиш соҳаларида кредит маблағларига бўлган талабнинг ўсиши таъкидланмоқда.  

Аксарият тадбиркорлар рақобат муҳити умумий ҳисобда бироз ёмонлашган бўлса-да, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва маиший хизматлар соҳаларида яхшиланганини қайд этган.  

Шу билан бирга, газ ва электр таъминоти ёмонлашганини маълум қилган респондентлар улуши аввалги чоракка нисбатан ошган. Бу кўпроқ ҳунармандчилик, ташиш ва таълим хизматлари соҳаларида намоён бўлди. Шунга қарамасдан, энергия истеъмоли бўйича аввалги чоракдаги ўсиш даражаси сақлаб қолинди.  

Сўров натижаларига кўра, келгуси уч йиллик даврда мамлакат иқтисодиёти ва бизнес истиқболлари бўйича умумий ижобий кутилмалар сақланиб қолган. Респондентларнинг 62 фоизи келгусида иқтисодиёт ва бизнес истиқболлари яхшиланишини билдирмоқда.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудлар орасида энг ёмон бизнес кайфият Сурхондарё ва Қашқадарёда кузатилган