Бугун “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Унда жамият масъуллари ташкилотнинг Вазиятлар маркази, колл-марказида амалга оширилаётган ишлар, газ таъминоти тизимини рақамлаштириш жараёнлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳақида атроқлича маълумот берди.

Маъуллар қайд этганидек, бугунги кунда мазкур ташкилот 4 миллион 478 мингдан ортиқ табиий газ ва 3 миллион 769 мингдан зиёд суюлтирилган газ истеъмолчиларига хизмат кўрсатиб келади.

Табиий газ истеъмолчилари бугунги кунда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими” (АСКУГ) билан қамраб олинган. Табиий газ таъминотида “Hududgaz” корпоратив тизими, суюлтирилган газ таъминотида “Е-Газ” дастурлари орқали таъминот жараёнларини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган бўлиб, ушбу жараёнлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Вазиятлар марказида назорат қилинади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ табиий газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш  бошқармаси бошлиғи Аброр Йўлдошев маълум қилганидек, ташкилот томнидан газ таъминотини тизимини модернизация қилиш,  рақамлаштириш ва мавсумга тараддуд кўриш ишлари тизимли ташкил этилмоқда.

[gallery-26205]

– Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳақида сўз юритар эканмиз, шуни таъкидлаш лозимки, ўтган йили 164 километр газ тармоқларида капитал таъмирлаш ва модернизация ишлари амалга оширилган эди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич 540 километрни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб тўрт баробар кўп деганидир. Бундан ташқари, аҳоли истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш сифатини ва газ оқимининг гидравликасини яхшилаш мақсадида уч босқичли газлаштириш тизимидан икки босқичли тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу йил бажарилган ишлар таҳлили асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. Жумладан, 2298 километр газ тармоқларини полиэтилен қувурларга алмаштириш бўйича аниқ режа белгиланган. Айни пайтда бу ишларнинг ташкилий жиҳатлари амалга оширилмоқда.

Икки босқичли тизимга ўтиш, мавжуд тармоқларни мукаммал таъмирлаш ва модернизация қилиш, шунингдек, жойларда меҳнат қилаётган ходимлар фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳам вазифалар белгилаб олинган.

Бугунги кунда республика бўйича умумий газ тармоқларининг узунлиги 93 минг километрни ташкил этади. Шундан 16 129 километр ер ости тармоқларидир. Уларнинг барчаси кадастр маълумотлари асосида “Аргус” дастурига киритилган бўлиб, мазкур тизим орқали ходимлар фаолиятини назорат қилиш имконияти яратилган. Бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Полиэтилен ва металл газ тармоқларининг фарқи ҳақида тўхталадиган бўлсак, полиэтилен қувурлар самарадорлик, хавфсизлик ва экологик жиҳатдан анча устун ҳисобланади. Агар 2298 километр тармоқни металл қувурлар билан таъмирлаш амалга оширилса, бу ишлар учун 1 триллион 938 миллиард сўм маблағ талаб этилади. Шу билан бирга, 664 миллиард сўмлик электр кимёвий ҳимоя станцияларини ўрнатиш зарур бўлади. Полиэтилен қувурлардан фойдаланилган ҳолда эса шу миқдордаги (2298 км) тармоқни янгилаш учун 1 триллион 30 миллиард сўм маблағ кифоя қилади ва бу ҳолда электр кимёвий ҳимоя станцияларини ўрнатиш талаб этилмайди, – деди А. Йўлдошев.

Таъкидланганидек, бу ишлар кўламида жамият томонидан табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги жараёнларни рақамлаштириш, соҳада янги технологияларни жорий этган ҳолда тизимни босқичма-босқич автоматлаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Табиий газ таъминотида аҳоли билан ишловчи 2 мингдан ортиқ маҳалла газчилари тўлиқ планшетлар билан таъминланиб, уларнинг иш фаолиятида онлайн бошқарув тизими йўлга қўйилди. Бундан ташқари маҳалла газчилари босқичма-босқич “боди камера”лар билан таъминланмоқда.

Суюлтирилган газ таъминотида шаффофликни таъминлаш, коррупсион ҳолатларни олдини олиш мақсадида етказиб бериш жараёнлари газни қайта ишлаш корхоналаридан истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараёнлар рақамлаштирилди. Бугунги кунда суюлтирилган газ етказиб бериш тизимида илғор Face ID технологияси жорий этилмоқда. Бугунги кунга қадар тизим Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида йўлга қўйилди ва йил сўнгига қадар республиканинг бошқа ҳудудларидаги ҳам жорий этилади.

Мутахассислар таъкидлагандек, тизимда Call-марказ хизматлари узлуксиз куну тун фаолият кўрсатиши йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олиниши, кўриб чиқилиши ва муаллифларга жавоблар юборилиши тўлиқ автоматлаштирилган. Call-марказ операторларининг жавобларини кутиш вақтини қисқартириш, истеъмолчиларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 1104  қисқа рақами жамиятнинг барча ҳудудий газ таъминоти филиалларига ҳам татбиқ этилиб, жойлардан ўз ҳудудидаги филиалларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш тизими яратилган.

Call-марказнинг 132-оператори Шаҳзода Абдукаримованинг сўзларига кўра,  жорий йилнинг ноябрь ойига қадар истеъмолчилардан жами 629 917 та мурожаат қабул қилинган. Улардан552 064 таси ижобий ҳал этилган ва  42 181 тасига тушунтириш берилган.

– Бугун, яъни 12 ноябрь кунининг икки соати ичида 50 та мурожаатни қабул қилдим. Кунига ўртача 120-130 та мурожаат тушади. Уларнинг аксариятини жойида ҳал қиламиз, айримлари эса тегишли йўналиш бўйича жўнатилади ва шу куннинг ўзида ечим топиб берилади. Албатта, бу жараённинг ўзига хос қийинчиликлари ҳам бор. Лекин ишимни яхши кўрганим учун ҳар бир мурожаатни сидқидилдан кўриб чиқишга ҳаракат қиламан, – деди Ш. Абдукаримова.

Пресс-тур якунида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳовлисида газ таъминоти тизимида қўлланиладиган махсус техника воситалари, мобил лабораториялар, авария захира жиҳозлари ҳамда замонавий газ ускуналари намойиши ташкил этилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ: куз-қиш  мавсумига қандай тараддуд кўрилмоқда?