Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида бўлиб ўтган тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор ижросини самарали ташкил этиш борасидаги 2025 йил 4 апрелдаги идоралараро қўшма қарорда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев, Ички ишлар вазири Б.Торебеков иштирокида ўтган йиғилишда қарор ижросига масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари ҳамда Хўжайли туманидаги штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла еттиликларининг қарори билан тасдиқланган “Йўл харита”лари ижроси ўрганилди. Республика ва туман масъулларнинг қўшма қарор билан ҳар бир вазирлик ва идораларда, уларнинг қуйи тармоқларида ташкил этилган таҳлил, тарғибот ва ўрганишларни амалга оширувчи гуруҳлари фаолиятини тўғри йўлга қўйилганлиги юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, криминоген вазиятдан келиб чиқиб, “қизил” тоифага кирган Маданият маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилигининг соҳага оид ҳамкорликдаги фаолияти, ҳудудда содир этилган жиноятларни сабабларини ўрганиш бўйича қилинган ишлар кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари туман Ички ишлар бўлими навбатчи қисм “E-material” электрон тизимига кунлик ариза, хабар ва ҳодисаларни рўйхатга олиниши билан танишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудуддаги криминоген вазият ўрганилди