Шу кунларда Сирдарё вилоятида ишсиз ва ишлаш истагини билдирган 38 минг 867 нафар хотин-қиз бор. Уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида Сирдарёда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида 12 минг 624 нафар хотин-қиз бўш ва янгидан ташкил этилган иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, 7 минг нафардан зиёд хотин-қиз эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

– Президент фармон ва қарорлари, давлат дастурлари жамиятда ўз ўрнини топа олмаган, ишсиз, касб-ҳунарсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда,–дейди Сирдарё вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи– вилоят ҳокими ўринбосари Наргиза Тожибоева.– Давлат дастурлари ижроси доирасида Сирдарё вилоятида истиқомат қилаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунар турларига ўқитиш, бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги мавжуд 239 маҳаллада 20 минг 448 нафар хотин-қизнинг тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда "Устоз-шогирд" анъанасига амал қилган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйдик.

[gallery-21576]

Бу борадаги ишни бошлаш учун уларга Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 177 млрд 562 млн сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди.

Бундан ташқари, 1214 нафар хотин-қиздан 985 нафарига тикувчилик йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун тикувчилик машиналари, 319 нафарига қандолатчилик, пазандачилик, сартарошлик каби касблар билан шуғулланиши учун маиший техника воситалари олиб берилди.

Ховос туманида истиқомат қилаётган Инобат Норбўтаевага бундан бир йил муқаддам тикувчилик йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари очиш, ишсиз ва касб-ҳунарсиз хотин-қизларни ҳам ўқитиб, ҳам иш билан таъминлаш мақсадида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 50 млн сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилганди. 

Бунинг натижасида у тикувчилик йўналишда ўз фаолиятини йўлга қуйиб, дастлаб 2 турдаги тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарган бўлса, бугунги кунда у ишлаб чиқараётган тикувчилик маҳсулотларининг тури 7 тадан ошиб кетди. Аҳамиятлиси, у ишсиз ва касб-ҳунарсиз хотин-қизларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида касб-ҳунар ўргатиб, муқим иш жойи билан таъминлади. Бу эса, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига, оилалари бюджети кўтарилишига ёрдам қиляпти.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Энг асосийси, хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, уларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасидаги ишларга Сирдарёда жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда