“Ғалла – 2025”

Ғалла – халқимиз ризқ-рўзи ва дастурхонимиз тўкинлиги манбаи. Бугунги кунда мамлакатимизда ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида мавсумга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

2025 йил ҳосили учун Республика бўйича 156 та қишлоқ хўжалиги туманидаги 38 мингга яқин фермер хўжаликлари ҳамда 147 та ғаллачилик кластерлари томонидан 1 миллион гектардан ортиқ майдонларда ғалла етиштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқори ҳосилдорликка эришишда ер тайёрлаш, унумдор навли уруғлар танлаш ҳамда уруғ қадашдан тортиб, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва тўғри ташкил этилишида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассислари томонидан доимий равишда олиб борилган тизимли ишлар муҳим аҳамиятга эга.

2025 йил ғалла ҳосилини қисқа муддатда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида “Ўзагроинспекция” ходимлари томонидан мунтазам мониторинг тадбирлари олиб борилди. Тадбирларда дон ўриш комбайнларининг созлиги, ўримга шайлиги кўрикдан ўтказилиб мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди.

– Бугунги кунда Республика бўйича жами 3 мингдан ортиқ комбайн мавсумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Анваржон Мирзааҳмедов. – Жорий йилда яна қўшимча 195 та янги замонавий, юқори унумли комбайн ҳам харид қилинди. Шунингдек, ўрилган ҳосилни дон қабул қилиш корхоналарига ташиш учун 14 133 та юк автомобили, ёнилғи мойлаш маҳсулотларини етказиб бериш учун 1 127 та кўчма ёнилғи қўйиш агрегати ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш учун 468 та кўчма таъмирлаш устахонаси сафарбар этилган.

Ҳудудларда “Ўзагроинспекция” ва Ички ишлар вазирлиги ҳамда тегишли масъуллардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, улар томонидан таъмирдан чиқарилган комбайнлар махсус сертификат асосида қабул қилинади.

Таъкидланишича, “Ўзагроинспекция” назорати ва амалий ёрдами асосида Республика бўйича жами 200 та дон қабул қилиш масканининг моддий-техника базаси 2025 йил ғалла ҳосилини сифатли қабул қилишга тайёрланган. Ушбу масканлардаги лабораториялар зарурий ўлчов воситалари билан тўлиқ жиҳозланган.

Шунингдек, автомобиль, тарозилар ва лаборатория ўлчов воситалари давлат стандартлари талаблари асосида метрология қиёсловидан ўтказилиб, сертификатлар билан таъминланган.

Дон қабул қилиш масканларининг барчасида “ҳосил қабули” электрон тизими ишга туширилиб, тарозиларга тўлиқ кузатув камералари ўрнатилган. 

Қайд этилишича, қабул жараёнларида қоғозбозликка барҳам берилиб, юк хатлари ва ҳисоб варақлари электрон ахборот тизими орқали юритилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳосил қабули” электрон тизими ишга туширилди