Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани иқтисодиётида сўнгги йилларда хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу орқали туманнинг иқтисодий қуввати мустаҳкамланиб, аҳоли бандлиги ва турмуш даражаси юксалмоқда.

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида тумандаги корхоналар томонидан умумий қиймати 21,6 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу белгиланган прогнозга нисбатан 237 фоизни ташкил этиб, экспорт ҳажми икки баробар ошди. Шу жумладан, саноат маҳсулотлари экспорти 16,9 миллион доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти эса 4,7 миллион долларни ташкил этди.

Ташқи бозорга маҳсулот етказиб берувчи етакчи корхоналар орасида “Yangiyo‘l Omuxta Yem Eksport” МЧЖ 12,3 миллион долларлик буғдой уни, “Mili Teks Sirdaryo” МЧЖ 4,6 миллион долларлик ип-калава, “Roma Trade” МЧЖ 2,3 миллион долларлик ва “Guliston Sayqal Textile” МЧЖ 0,5 миллион долларлик ловия маҳсулотлари экспорт қилиб, туман иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшди.

Инвестиция соҳасида ҳам ижобий натижалар қайд этилмоқда. 2025 йил учун белгиланган 21,8 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кафолатланмаган кредитлар режасининг асосий қисми йилнинг дастлабки тўққиз ойидаёқ ўзлаштирилди. Амалда 21,9 миллион доллар сармоя ўзлаштирилиб, режа 134,3 фоизга бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоизга юқори.

Хорижий сармоялар асосан саноат ва қишлоқ хўжалиги йўналишларига йўналтирилган бўлиб, бу соҳаларда қатор йирик ва инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Масалан, “Mili Teks Sirdaryo” МЧЖ томонидан сунъий толали ип-калава ишлаб чиқариш бўйича 3,1 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳа доирасида замонавий технологик линиялар ўрнатилиб, маҳаллий хомашё асосида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, балки туманнинг экспорт салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

Шунингдек, “Guliston Sayqal Textile” МЧЖ томонидан 7,3 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, бу йўналишда бир қатор янги иш ўринлари яратилди. Корхона фаолияти натижасида ички бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулот билан таъминлаш имконияти ҳам яратилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам хорижий сармоялар ҳисобига қатор йирик ишлаб чиқариш майдонлари барпо этилмоқда. Хусусан, “Chinorlar Siri” МЧЖ 3 миллион долларлик чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида замонавий молхона ва озуқа тайёрлаш комплексини ишга туширди. Бу корхона нафақат маҳаллий бозорни сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминламоқда, балки қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Шу билан бирга, “Gulistan Chicken Stews” МЧЖ томонидан 5 миллион долларлик паррандачилик мажмуаси барпо этилди. Корхона фаолияти тўлиқ циклли ишлаб чиқариш тизимига асосланган бўлиб, унда парранда боқиш, гўштни қайта ишлаш ва қадоқлаш жараёнлари замонавий халқаро стандартлар асосида ташкил этилган.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши туман иқтисодиётида янги ишлаб чиқариш маданиятини шакллантирмоқда. Энг муҳими, хорижий сармоядорлар билан бундай ҳамкорлик маҳаллий ишбилармонлар учун тажриба алмашиш, янги бозорларга чиқиш ва илғор бошқарув усулларини ўрганиш имкониятини яратмоқда.

– Сўнгги йилларда туманимизда хорижий сармоядорлар учун қулай муҳит яратишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестиция, саноат ва савдо шуъбаси бошлиғи Одилжон Жумабеков. – Инфратузилмани яхшилаш, ер майдонлари ва муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш, шунингдек, маъмурий жараёнларни соддалаштириш орқали сармоядорлар ишончини қозондик. Бу эса хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони ортишига замин яратди. Масалан, жорий йилнинг ўзида туманга бир нечта йирик қўшма лойиҳалар кириб келди. Улар нафақат иқтисодий самара, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, янги технологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича ҳам аниқ натижалар қайд этилган. 2025 йилда умумий қиймати 31,8 миллион доллар бўлган 44 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 1 043 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида қиймати 3,5 миллион долларлик 20 та лойиҳа амалга оширилиб, 229 та янги иш ўрни яратилди.

Бу лойиҳалар асосан кичик саноат зоналари, озиқ-овқатни қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилмоқда. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг фаолиятга киришиши маҳаллий бозорда рақобатни кучайтириб, экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Одилжон Жумабеков таъкидлаганидек, туманда инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича изчил ислоҳотлар давом этмоқда:

– Биз ҳар бир сармоядорни ишончли ҳамкор сифатида кўрамиз. Уларга нафақат маъмурий ёрдам, балки ҳуқуқий ва амалий кўмак ҳам кўрсатиляпти. Ҳар бир янги лойиҳа — бу иқтисодиётимизнинг янги босқичи, янги иш ўринлари ва аҳоли турмуш даражасининг ошиши демакдир.

Бугунги кунда Гулистон туманида хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони ортиб бораётгани, ишлаб чиқаришнинг турли йўналишларида замонавий технологиялар татбиқ этилаётгани ҳудуднинг иқтисодий ривожига янги суръат бермоқда.

Туманнинг инвестиция сиёсатидаги изчиллик, тадбиркорлик муҳитининг очиқлиги ва амалий ёрдам тизимининг самарадорлиги — Гулистоннинг иқтисодий жозибадорлигини янада оширмоқда.

Ҳар бир кириб келаётган сармоя, ишга тушаётган корхона ва амалга оширилаётган лойиҳа — бу нафақат иқтисодий кўрсаткич, балки туманнинг келажагига бўлган ишонч ва аҳоли фаровонлигига қўшилаётган ҳиссадир.

Ғулом Примов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони кўпаймоқда