“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13 ва 15-моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан “Ватандош” картаси эгалари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун миграция ва фуқароликка доир ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларни ўз турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш (унинг муддатини узайтириш) борасида имтиёзлар бериш кўзда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси мажлисида иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳам давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилишига оид норма белгиланди.  

Президентимизнинг 2024 йил 20 ноябрдаги тегишли қарори билан юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” карталари жорий этилди.  

Ушбу қонун лойиҳаси билан “Ватандош” картаси эгаларининг оила аъзолари амалдаги виза муддатини кўп марталик қилиб узайтирганда, шунингдек, улар ва оила аъзолари турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда ва рўйхатга олинган муддатини узайтирганда, давлат божидан озод этилиши назарда тутилмоқда.  

Депутатлар томонидан эътироф этилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга Ўзбекистон ҳудудида профессионал, шу жумладан, тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишлари учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий шароитларни яратишга хизмат қилади.  

Савол ва жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориждаги ватандошларимизга давлат божи тўловларида имтиёзлар берилади