ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ҳамкорлигида “Хорижда иш” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 

Тадбирда йигирмага яқин хусусий бандлик агентликлари ва хорижий иш берувчи компаниялар иштирок этиб, юртимиз фуқароларига хорижда расмий ва қонуний иш ўринларини топишда кўмаклашиш, ҳуқуқий асосда ишга жойлашиш имкониятлари ҳамда юқори маошли таклифлар ҳақида маълумотлар тақдим этди. 

Ярмарка доирасида Болгария, Германия, Жанубий Корея, Мўғулистон, Словакия, Туркия, Хорватия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларга қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш тартиб-таомиллари, талаб этиладиган ҳужжатлар, расмий меҳнат шартномалари ва давлатлараро келишувлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. 

[gallery-25496]

Миграция ҳамда хусусий бандлик агентликлари мутасаддилари хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар билан суҳбат олиб бориб, ҳар бир мамлакатдаги иш ҳақи миқдори, иш шароитлари, турмуш шартлари ва ижтимоий кафолатлар юзасидан тушунчалар берди. Шунингдек, хорижда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари, халқаро нормаларга мос кафолатлар тақдим қилинди. 

- Бугунги ярмаркада хорижда ишлаш истагида бўлган ёшлар учун мўлжалланган аусбилдинг дастури ҳақида тўлиқроқ маълумот беришга ҳаракат қилдик, - дейди Самарқанд 2-сон политехникуми директор ўринбосари Фазлиддин Шодиев. – Бу дастур Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида амалга оширилмоқда. Бунда юқори талабга эга бўлган касбни эгаллаш, Германияда ўқиш ва амалиёт ўташ ҳамда Европа дипломи ва барқарор даромад олиш имконини мавжуд. Аусбилдинг — бу немис тизими бўйича ўқиш ва амалиёт бирлаштирувчи дуал касбий таълим дастури ҳисобланади. Шунингдек, у Германияда расмий ишга жойлашиш учун яхши имкониятдир. Дастурда 17 ёшдан 26 ёшгача бўлган ёшлар грант ва шартнома асосида ўқишлари мумкин. Ўқишнинг бир йили юртимизда, мутахассислигига қараб 2-3 йили Германияда амалга оширилади.

Тақдимотларда фуқароларга фақат лицензияга эга, давлат рўйхатидан ўтган ва халқаро шерикликка эга бўлган агентликлар орқали ишга жойлашиш тавсия қилинди. Хусусий агентликлар фуқароларни алдовдан асраш, шароитларни олдиндан тушунтириш, иш жойига етиб боргунга қадар тўлиқ ҳамроҳлик қилиш ва ўрнатилган келишув асосида хизмат кўрсатишлари алоҳида қайд этилди. 

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижда қонуний ишлаш имконияти бор