Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Ўзбекистон иқтисодиётига 2025 йил январь-сентябрь ойларида 24,9 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилинган, деб ёзди "Azfront" янгиликлар канали.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатга кириб келган сармоядорларнинг аксари Хитой (39,9 фоиз), Россия (7,8 фоиз) ва Туркия (7,7 фоиз)га тегишли. Шунингдек, Саудия Арабистони (3,8 фоиз), Германия (3,5 фоиз) ва Буюк Британия (3,3фоиз) ҳам айни жараёнга салмоқли ҳисса қўшган.
С.Раҳимов, ЎзА