Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда нуфузли халқаро тадбир – Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси ўтказилмоқда.

Нуфузли анжуман олдидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимовнинг “Жаҳон парламентаризми тарихидаги муҳим босқич” сарлавҳали мақоласи ЎзА сайти ва маҳаллий газеталарда чоп этилган эди.

Тадбир истиқболи, мазмун-моҳияти ва мамлакатимизнинг парламент йўналишидаги ислоҳотларига бағишланган таҳлилий мақола, шунингдек Марказий Осиё давлатлари етакчи ахборот агентликлари, Европа ва Араб давлатларининг машҳур нашрлари эътиборини ҳам тортди.

Жумладан, материал Чехия Республикасининг “General News”, Қирғизистоннинг “Кабар” ахборот агентлиги, Туркиянинг “Demiro’ren Haber Ajansi”, Кўрфаз Араб давлатлари бирлашмаси – “The Gulf Observer” каби қатор етакчи хориж нашрларида ҳам эълон қилинди. 

Шунингдек, Туркиянинг "Анадолу" ахборот агентлиги сайтида ҳам "Парламентлараро Иттифоқ ассамблеяси Марказий Осиёда илк бор Тошкентда бўлиб ўтмоқда" сарлавҳали мақола чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 5-9 апрель кунлари бўлиб ўтаётган ассамблея йиғилишида дунёнинг 181 мамлакати, 15 кузатувчи давлат ҳамда 25 дан зиёд халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2000 га яқин делегат иштирок этмоқда.

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида: Тошкентдаги ассамблея эътироф этилмоқда