Хитойнинг Шимоли-ғарбий қисмидаги Шиндон-Уйғур автоном райони Хоргос шаҳрида "Шинжон-Марказий Осиё ёшлар санъати фестивали" очилди, деб хабар берди "Чжунго синьвэньшэ" ахборот агентлиги.
Уч кунлик тадбирда Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистондан 100 га яқин иштирокчи тўпланган.
Анжуман Марказий Осиё санъати кўргазмаси билан очилди. Намойишга қўйилган суратлар цивилизациялар ўртасидаги алмашинув жараёнини акс эттирган.
Фестиваль ҳамкор давлатлар ёшларида ўзаро ҳурмат ҳиссини кучайтириши баробарида, самарали тажриба алмашиш учун ўзига хос майдондир.
М.Пирматова, ЎзА