Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанада сўзга чиққан Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов воҳа аҳлини қутлуғ байрам билан табриклаб, ўтган давр мобайнида вилоятда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталди, юртимиз равнақи ва халқимиз бахт-саодати йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини, унинг самараларини фахр билан тилга олди.  

Таъкидландики, энг улуғ, энг азиз байрам шодиёналари вилоятнинг шаҳру қишлоқларида, маҳалла ва овулларида кенг нишонланмоқда. Истиқлолнинг 34 йиллигига байрам туҳфаси сифатида вилоятнинг турли ҳудудларида  ижтимоиий-иқтисодий йўналишларда янги 34 объект фойдаланишга топширилди.

[gallery-25087]

Пойтахтдан ташриф буюрган ва вилоятимиз санъат усталари ижросидаги байрам дастурида озод ва обод юртимиз, унинг толеи баланд меҳнаткаш халқи, бугунги дориломон кунларга шукроналик авж пардаларда тараннум этилди.  

Айниқса, спотчилар, ҳарбийлар ҳамда болажонларнинг  чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди. Дастур Урганч осмони узр гўзал чақнаган жозибадор мушакбозлик билан якунланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразмда байрам катта тантана билан нишонланмоқда