Ҳазорасп туманида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.  

Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари  иштирокида ҳал этилди.  

Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш  ва маслаҳатлар берилди.

***

Ҳазорасп туманида ўқувчи қизларнинг замонавий касбларга ўқитилиши ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг мустақил ҳаёт йўлларини танлашларига кўмаклашиш мақсадида тадбир ташкил қилинди.  

“Креатив ёшлар” лойиҳасининг “Тадбиркор қизлар академияси” йўналиши бўйича ёш қизлар учун ташкил этилган  семинарда тренер ва мутахассислар қизларга бизнес режа тузиш, маркетинг асослари, молиявий саводхонлик, лойиҳа бошқаруви каби йўналишларда амалий билим берди.

Туман ҳокими ўринбосари М.Нуриллаева қизларнинг саволларига жавоб бериб, уларни келгусидаги фаолиятида муваффақият қозонишга йўналтирувчи маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

[gallery-26754]

***

Тупроққалъа туманида “Холис” пайнет рақамли платформа тақдимоти ўтказилди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда рақамлаштиришга қаратилган муҳим лойиҳалардан бири — “Холис” рақамли платформаси амалиётга жорий этилди.  

Ушбу платформа Президентнинг 2025 йил 12 августдаги “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш, ҳисоб-китобларни шаффоф юритиш ва солиқ юкини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Тадбирда йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгилангани таъкидланди.

Учрашув давомида тадбиркорларга платформанинг имкониятлари, ишлаш тартиби ва афзалликлари батафсил тушунтирилди.

***

Янгибозор туманида  "Ёш иқтидорлар фестивали" ўтказилди.  

Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан ташкил қилинган фестивалда ўқувчилар ўзларининг бор иқтидорларини намойиш қилдилар.

Тадбир давомида мактабда ташкил қилинган китобхонлик, пазандачилик, тикувчилик, роботатехника, спорт тўгараклари фаолияти намойиш қилинди.  

Шунингдек "Жадидлар изидан", "Иқтидорли мактаб ансамбли", "Турон театри" жамоалари ўз фаолиятларидан лавҳалар кўрсатдилар.  

Ўқувчилар ижросида қўшиқлар, миллий рақслар фестиваль қатнашчиларига кўтаринки  кайфият улашди.

А.Шокиров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти хабарлари– қисқа сатрларда