Айни кунларда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигидаги делегация Японияда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Кунчиқар мамлакатга ташриф давомида хоразмлик делегация аъзолари Япониянинг 10 дан ортиқ йирик компаниялари вакиллари билан учрашиб, вилоят иқтисодиётига япон сармоясини жалб қилиш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича самарали мулоқотлар олиб бормоқда.

Ҳокимлик матубот хизматининг хабар беришича, ҳозирда “In Aid So. ltd” компанияси билан ҳамкорликда ёшларни АКТ соҳаси бўйича ўқитиш ва Японияда иш билан таъминлаш, “Vortex” компанияси томонидан Хоразмда замонавий меҳмонхона қуриш, Япониянинг энг йирик сайёҳлик компанияларидан бири ҳисобланган “Nippon Travel Agency” билан Хоразм вилоятига сайёҳларни жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.


Делегациянинг Японияга хизмат сафари давом этмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири