Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг IV дивизионида тўртинчи тур учрашувлари якунланди.
Унда Ўзбекистон ва Индонезия терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Баҳсда хоккейчиларимиз 26:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Арманистон эса Эрон дарвозасига жавобсиз 8 та шайбани жойлаб қўйган бўлса, Кувайт ҳамда Малайзия учрашуви 22:9 ҳисобида якунланди. Мазкур натижалардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 10 очко билан дивизионда карвонбошилик қилмоқда. Арманистон эса 9 очко билан иккинчи, Кувайт 8 очко жамғариб, учинчи ўринда бораётир.


Индонезия термаси 6 очко тўплаб, 4-поғонадан ўрин олган бўлса, Эрон 3 очко билан бешинчи ўринда қолди. Малайзия ҳисобида ҳамон очко йўқ. Энди 19 апрлеь куни жаҳон чемпионатининг сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияни синовдан ўтказади ва ушбу ўйиндаги ғалаба жамоамизни жаҳон чемпионатининг III “B” дивизионига олиб чиқади. Шунингдек, бу кунда Арманистон – Индонезия, Эрон – Кувайт термалари ҳам рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА