Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг IV дивизионида учинчи тур учрашувлари якунига кўра терма жамоамиз биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Гап шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги баҳсида Эронни йирик 20:0 ҳисобида таслим этди. Бу, хоккей бўйича тарихимиздаги илк гол ўтказилмаган ҳолда қўлга киритилган ғалаба бўлди. Гуруҳдаги иккинчи беллашувда Индонезия Малайзия термасини 7:4 ҳисобида енгган бўлса, Арманистон ва Кувайт термалари баҳсида кутилмаганда мезбонлар овертаймдаги муваффақиятсизликдан сўнг 4:5 ҳисобида рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур натижалардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 7 очко билан дивизионда карвонбошига айланди. Арманистон ва Индонезия термалари 6 очко жамғариб, кучли учликдан жой олди. Кувайт эса 5 очко билан 4-поғонадан ўрин олган бўлса, Эрон 3 очко билан бешинчи ўринда қолди. Малайзия ҳамон очкосиз қолмоқда.

Бугун, 17 апрель куни хоккейчиларимиз тўртинчи тур доирасида Индонезия жамоасига қарши музга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади. Арманистон эса бу сафар Эрон билан тўқнаш келади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси ва қолган термалар мазкур мусобақада жами иккита ўйинда майдонга тушади. Бироқ хоккейчиларимиз олдиндаги иккита ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозона олса, III “B” дивизионига йўлланма олади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккейчиларимиз Эрон дарвозасига жавобсиз 20 та шайба жойлаб қўйди