Конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистонда маҳаллий даражадаги бошқарув тизимини демократлаштиришда ўз аксини топмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида таъкидлаганидек, ҳудудларимизда 30 дан ортиқ ваколатлар Маҳаллий кенгашларга ўтказилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Бу эса, муаммоларни жойида ҳал этиш имкониятини яратмоқда. Натижада, аҳоли ҳаётида кенгашлар таъсирчанлиги ошиб, депутатларнинг ижобий имижи шаклланмоқда.

Ўтган йилги сайловлардан кейин вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, депутатлар ичидан сайланган шахс раислик қилмоқда. Ушбу тажриба, туман ва шаҳарларда ҳам 2026 йилнинг 1 январидан бошланиши белгиланган.

Жаҳон тажрибасида ҳам Маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш орқали ҳокимиятнинг очиқлиги ва ҳисобдорлиги таъминланган. Масалан, Германия, Жанубий Корея ва Японияда маҳаллий вакиллик органларига кенг автономия берилиб, муаммоларни маҳаллий даражада тезкор ҳал этиш имконияти яратилган.

Умуман олганда, Маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайиши уларда янги сиёсий саҳифа очиб, халқ ва давлат ўртасидаги масофа яқинлашаётганини англатади.

С.Файзиева,

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимиятнинг 30 дан ортиқ ваколатлари халқ ноибларига берилган