Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз давлат университетида бўлиб, воҳадаги йирик олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ютуқлари билан танишди.

Университетнинг регистратор офисида дастлаб сунъий интеллект асосида яратилган ахборот тизимлари ва рақамли хизматлар тақдимоти ўтказилди. 

Айни пайтда олий таълим муассасасида 110 та хизмат тури онлайн кўрсатилмоқда. Уларнинг 60 тасидан мобил иловалар орқали фойдаланиш имконияти яратилган. Энди бу қулайликлар сунъий интеллект технологиялари ёрдамида янада такомиллаштирилмоқда.

Шу ерда дастурчилар салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, улар орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш, шунингдек, турли тармоқ ва соҳаларга сунъий интеллект ечимларини кенг татбиқ этиш ҳақида фикр алмашилди. Университетда таълим сифатини ошириб, талабаларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, ўқув муассасасининг миллий ва халқаро рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди.

Кейинги йилларда университетда талаба-ёшлар учун барча замонавий шароитларга эга спорт иншоотлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Йирик спорт базаси шаклланиб, ёшлар спортнинг ўзлари қизиққан турлари билан мунтазам шуғулланиши учун қулай муҳит яратилди. Вилоят раҳбари спорт иншоотларини кўздан кечириб, яратилган қулайликлар билан танишди. Спортчи талабалар билан суҳбатлашиб, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиши, Олимпия, Паралимпия ва халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тавсияларини билдирди. 

Вилоят ҳокими шу куни 18 мингдан ортиқ талаба ўзлари танлаган мутахассислиги бўйича таълим олаётган университет ошхонасининг санитария-гигиена шароитларини ўрганди Талабалар билан бир дастурхонда тушлик қилиб, уларнинг ўқиш ва турмуш шароити, келгуси режалари хусусида суҳбатлашди. Яратилган бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, келажакда етук мутахассислар бўлишига омад тилади. 

Воҳадаги етакчи олий таълим муассасасида вилоятнинг “Олтин фонди” – профессор-ўқитувчилар, фан докторлари, иқтидорли ёшлар билан учрашув ҳам очиқ ва конструктив мулоқот шаклида ўтди. Учрашувда ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг илмий изланишларини рағбатлантириш, билим ва иқтидорини тўлиқ рўёбга чиқариши учун зарур шароит яратиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Олимлар ва талабаларнинг таклифлари, ташаббуслари тингланиб, шу асосда янги илмий-амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш, иқтидорли ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким талабалар ошхонасида тушлик қилди