Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий объектлар, корхона ва ташкилотлар билан танишиш, аҳоли учун қулай иш ўринлари ва инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Сирдарё туманидаги “Sirdaryo Mega Luks” корхонасида бўлди. Ташриф давомида ҳоким корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва жорий фаолияти билан яқиндан қизиқди.

“Sirdaryo Mega Luks” масъулияти чекланган жамияти ҳозир барқарор юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаради, улар орасида big-beg қоплари, стрейч плёнка, полипропилен плёнка, биоксиал-ориентирланган полипропилен плёнка (БОПП) ва нотўқима мато (spanbond ва meltblaun) мавжуд. Бу маҳсулотлар аҳолининг турли эҳтиёжларига жавоб беради ва турли соҳаларда, айниқса, қурилиш, логистика ва текстиль саноатида фойдаланилади.

Корхона раҳбариятининг маълум қилишича, “Sirdaryo Mega Luks” корхонаси йиллик 180 минг тонна қоп ва плёнка маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Шу билан бирга, компаниянинг экспорт ҳажми 30 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ташкилотнинг глобал бозорга интеграциялашуви ва ташқи савдо билан боғлиқ фаолияти кўплаб янги имкониятларни очмоқда.

2025 йилнинг январь-март ойларида корхона томонидан 3,6 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилингани ҳақида маълумот берилди. Бу эса корхонанинг нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорда ҳам муҳим ўрин эгаллаганини кўрсатади.

“Sirdaryo Mega Luks” корхонасида шу кунларда 2150 нафардан ортиқ ходим фаолият юритмоқда. Бу ердаги ишчи кучининг муҳим қисми ёшлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг сони 850 нафардан ортиқ. Буни вилоят раҳбарияти ёшларга иш ўринлари яратиш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

Эркинжон Турдимов корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт салоҳиятини таҳлил қилиб, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, келгусида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш ва янги маҳсулот турларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ режалар мавжудлигини билдирди.

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким “Sirdaryo Mega Luks” корхонаси фаолияти билан танишди