Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ва футбол орқали жамоавийлик руҳини кучайтириш мақсадида Гулистон туманида "Ҳоким кубоги" футбол мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада тумандаги барча маҳаллалардан ёшлар жамоалари иштирок этиб, ўз маҳоратлари, жипслиги ва иродасини намоён этди.

Беллашувлар қизғин ва муросасиз тарзда кечди. Ҳар бир учрашув дўстлик, рақобат ва ғалабага интилиш руҳи билан йўғрилган бўлиб, ёшлар ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлади.

Мусобақанинг финал учрашуви-- Алишер Навоий ҳамда Иноқлик маҳаллалари жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи беллашув қизғин ўтди. Томошабинлар катта қизиқиш билан кузатган ўйинда А.Навоий маҳалласи жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Ҳоким кубоги” соҳибига айланди.

2-ўринга Иноқлик маҳалласи ёшлари, 3-ўринга эса  А.Яссавий маҳалласи ёшлари сазовор бўлишди.

Ғолибларга Гулистон туман ҳокимлиги томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев иштирок этиб, ёшларга спортдаги фаоллиги ва иштироки учун миннатдорлик билдирди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳоким кубоги” мусобақасида ёшлар маҳорат ва жипсликни намоён этишди