Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Хитой давлатининг Гуандун провинцияси яшил ишлаб чиқариш саноати ҳамкорлик қўмитаси раҳбари William Lin бошчилигидаги бир гуруҳ етакчи компаниялар раҳбарлари делегацияси билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарларининг ўзаро ташрифлари доирасида эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, компаниялар билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратилганлиги таъкидланди.

Айниқса, Бухоро делегациясининг Фошан шаҳридаги Asia Start Furniture Material Trading Center (Осиё мебель маҳсулотлари маркази), у ердаги йирик мебель эҳтиёт қисмлари ва мебель ишлаб чиқарувчи “EEHE” va “Easyhome (Juran Home)” компанияси фаолияти билан танишуви, мазкур саноат корхоналари тажрибаси асосида Бухорода соҳани ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тузилган инвестициявий келишувларни амалий саъй-ҳаракатларга айлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Инвесторлар Бухоро шаҳридаги “Buxoro brilliant silk” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида ҳам бўлди. 2010 йилда ташкил этилган, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонада яқин-яқингача пилла қайта ишланиб, турли ўлчам, кўриниш ва рангдаги матолар тайёрланган. Айни пайтда эса қўшма корхона ўз фаолиятини тўхтатган.

Меҳмонлар Бухоро туманида жойлашган “Mil Max Trade” МЧЖнинг иссиқхона, музлаткич, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлашга мўлжалланган йирик лойиҳа билан ҳам танишди.

Мулоқотлар давомида лойиҳаларни такомиллаштириш ҳамда амалга оширишнинг техник ва иқтисодий томонларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким инвесторлар билан суҳбатлашди