Кейинги йилларда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг хорижий мамлакатлардаги турдош ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани мамлакатимиз нуфузини жаҳон миқёсида тараннум этишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат кенгашига монанд тарзда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан тузилган Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгаши минтақа мамлакатларининг меҳнаткашлари ўртасида дўстлик ва бирдамлик, ўзаро манфаат ва ишонч тамойилларига асосланган яқин қўшничилик муносабатларини жадал ривожлантириш учун ўзига хос мулоқот майдони вазифасини бажариб келмоқда.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Фарғона иссиқлик электр маркази касаба уюшмаси қўмитаси олиб бораётган ҳар бир иш ва ҳаракатлар замирида ходимлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, рағбатлантириш, саломатликларини тиклаш, оиласи ва фарзанди келажаги учун ғамхўрлик кўрсатиш каби эзгу амаллар мавжуд. Айниқса, ишчи-хизматчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни беқиёс.

Корхона касаба уюшмалари ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилишда ибрат бўлмоқда. Қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл қўймаслик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, тенг ҳуқуқлилик ва ошкоралик, очиқлик касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятининг асосий қоидаси бўлиб қолди.

Бунинг сабабини, энг аввало, ташкилотнинг жамоа ичига чуқур кириб бораётгани, одамларнинг оғирини енгил қилиш, эл-юрт хизматига камарбаста бўлишни ўзининг устувор вазифаси сифатида белгилаб олганидадир.

Шунингдек, ишчи-ходимлар дам олиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун ички туризм йўналиши бўйича тарихий жойларга саёҳатлар ташкил қилинмоқда, спорт мусобақалари ўтказилмоқда, соғлиқларини тиклаш мақсадида Федерация тизимидаги санаторияларга белгиланган тартиблар бўйича йўлланмалар олиб берилмоқда.

– Бундан кейин ҳам корхонамиз касаба уюшмаси қўмитаси ходимларни доимий қўллаб-қувватлаши учун тўла асосларимиз бор, – дейди "Иссиқлик электр станциялари” АЖ Фарғона иссиқлик электр маркази касаба уюшмаси қўмитаси раиси Отабек Миллабоев. – Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизни ва жамоамиз аъзоларини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий қутлаб, барчага сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат тилайман.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GpirCnIeg1I" title="Xodimlarning ijtimoiy himoyasi kafolatlangan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси кафолатланган (+видео)