Урганч шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгашининг IХ конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати раҳбари Олимжон Салиев, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари Иброҳим Исоқов, ҳамкор ташкилотлар ва иш берувчилар вакиллари, конференция делегатлари, меҳмонлар иштирок этди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов конференция ишига муваффақият тилаб, кейинги йилларда мамлакатимизда касаба уюшмалари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор муҳим ташаббуслар амалга оширилганлигини эътироф этди.

– Касаба уюшмалари – халқ ва давлат ўртасидаги ишончли кўприк, меҳнаткашлар овозининг ифодаси сифатида ижтимоий барқарорлик ва бирдамликни таъминлашда муҳим рол ўйнамоқда. Хоразм вилоятида ҳам сўнгги беш йилда мазкур тузилманинг фаолияти кенгайиб, жамиятда ўз ўрнини янада мустаҳкамлади, – деди вилоят ҳокими Ж.Раҳимов.

Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси Гулсара Қурбонбоева ўтган беш йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

[gallery-24375]

Таъкидланганидек, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ижросини таъминлашда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг бир бўғини бўлган Федерациянинг Хоразм вилояти Кенгаши ҳам муносиб иштирок этмоқда.

– Ўтган беш йил давомида вилоят бўйича касаба уюшмалари тузилган ташкилотлар сони 547 тага ортиб, жами 2 минг 544 тага етди, – дейди Гулсара Қурбонбоева. – Аъзолар сони 410 минг 847 нафарни ташкил этмоқда. Барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, айниқса бошланғич ташкилотлар раҳбарлигига ёшлар ва аёллар кенг жалб қилинди. 2025 йилда вилоятдаги 2 минг 542 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари юқори савияда ўтди. Барча бошланғич ташкилотлар раҳбарлигига сайловлар муқобиллик асосида, раҳбарлик лавозимига 2-3 нафардан номзодлар таклиф этилган ҳолда ва 192 та ташкилотда яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Янги сайланган қўмита раисларининг 43,9 фоизини аёллар, 12,4 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар, 55,5 фоизини олий маълумотлилар ташкил этди.

Тадбирда қайд этилдики, ҳисобот даврида 840 марта янги иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, ишга жойлашишни ихтиёр этган 96 минг нафардан зиёд фуқарога турли ташкилот ва корхоналарга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Ўтган давр мобайнида вилоят кенгашига 527 та мурожаат келиб тушган. Меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 156 та суд мажлисларида 240 нафар касаба уюшмаси аъзоларининг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Ходимлар фойдасига жами 1 миллиард 87 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилган.

– 2020-2024 йилларда касаба уюшма бюджети ва ижтимоий суғурта маблағларидан 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 61 мингдан зиёд болалар оромгоҳларда соғломлаштирилди, – дейди федерациянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Камолжон Бекжонов. – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари ва бошқа вилоятларга жами 150 минг нафардан зиёд ходимлар ҳамда ёшларнинг саёҳатлари, театр, музейлар, кўргазма заллари ва концертларга ташрифлари уюштирилди.

Байрамлар арафасида кам таъминланган, кўп болали, ёлғиз оилалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексалар, талаба ва ўқувчиларнинг 61 минг 125 нафарига ижтимоий ҳимоя ёрдами кўрсатилди.

Конференцияда шунингдек, тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Делегатлар вилоят кенгаши фаолиятини қониқарли деб баҳолади ва тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлади.

Анжуман якунида муқобиллик асосида ўтказилган яширин сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг бир бўғини бўлган Федерациянинг Хоразм вилояти Кенгаши раислигига Гулсара Қурбонбоева сайланди.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(Сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимлар фойдасига 1 миллиард 87 миллион сўм ундириган