Қашқадарё вилоят судида ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги юзасидан семинар ташкил этилди.

Унда фуқаролик ишлари бўйича судьялар ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг масъуллари, давлат меҳнат инспекторлари иштирок этди.

Тадбирда фуқаролик судларида Меҳнат кодексининг 333-моддасини қўллаган ҳолда ишларни кўриш амалиёти, мазкур фуқаролик ишларини кўришда вужудга келаётган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари хусусида сўз юритилди. 

Шунингдек, давлат меҳнат инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этиши ва уларнинг ҳимоя қилиниши, хавфсиз шарт-шароитлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Туманлараро судларига 2024-2025 йилнинг 8 ойи мобайнида давлат меҳнат инспекторлари томонидан фуқаролар манфаатида судларга берилган статистик маълумотлар очиқланиб, келгусида фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш мақсадида қонунчиликни тўғри тушунтириш, аниқланган қоидабузарликлар бўйича белгиланган муддатларда судларга даъво аризаси бериш, жамоа ўртасида Меҳнат кодекси талабларидан келиб чиқиб, унга риоя этиш, ходимларни вазифасидан озод этиш, уларга интизомий жазолар қўллашда қонунбузилишларга йўл қўймаслик, ишга қабул қилишда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига суянган ҳолда малакали ва билимли кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, давлат меҳнат инспекторлари томонидан “Рақамли суд” тизимидан самарали фойдаланиш имкониятлари ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Жумладан, суд ишларини электрон шаклда юритиш, “Адолат” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтиб, ҳужжатларни онлайн тарзда тақдим этиш, суд қарорларини рақамли форматда қабул қилиш, электрон рақамли имзо (ЭРИ) асосида расмийлаштириш ва масофадан туриб видеоконференцалоқа орқали суд мажлисларида иштирок этиш имкониятлари тушунтириб ўтилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинди