Ватанимиз мустақиллиги байрами бу йил “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси остида кенг нишонланмоқда.

Миллий истиқлолимизнинг мақсади – инсонга эътибор, унинг қадрини, меҳнатини улуғлаш, олижаноб халқимизнинг иззат-ҳурматини жойига қўйишга қаратилган. 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия марказий девонида бўлиб ўтган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди. 

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан барча соҳа вакиллари қатори ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан 9 нафар миллий гвардиячи муносиб тақдирлангани қайд этилди.   

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев барча шахсий таркибни байрам билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.

 Юртимиз тараққиёти йўлида, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек масъулиятли ҳамда шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани бир гуруҳ ходимларга юксак давлат мукофотлари топширилди.

“Шуҳрат” медали соҳиби бўлган Миллий гвардия марказий девони катта офицери Барно Аширматовага давлат мукофоти Давлатимиз раҳбари томонидан топширилгани Миллий гвардия фаолиятига бўлган юксак ишонч ва эътиборнинг ёрқин ифодаси эканлиги ва бу бутун тизим шахсий таркиби учун катта шарафлиги таъкидлаб ўтилди.

Мустақиллик куни муносабати билан Миллий гвардия қўмондони буйруғига асосан хизматда юқори натижаларга эришган 6 нафар раҳбар ходимга “полковник” ҳарбий ҳамда махсус унвони ҳамда 400 нафардан ортиқ гвардиячига идоравий кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.        

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат кўрсатган миллий гвардиячилар тақдирланди