Хоразм вилоятида 2023-2026 йилларда ЕТТБ иштирокида 150 миллион долларлик лойиҳалар асосида 220 километр оқова сув тармоқларини қуриш, янги оқова сув тозалаш иншооти барпо этиш, шунингдек, бир нечта оқова ҳамда ичимлик сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Фақатгина жорий йилда 70,3 миллион доллар маблағни ўзлаштириш орқали Урганч шаҳрида янги оқова сув тозалаш иншоотини қуриш, Хива шаҳрида оқова сув тизимини барпо этиш ҳамда зарур техник жиҳозларни харид қилиш кўзда тутилган. Айни кунда Хива шаҳрида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, жойларда оқова сув хизматларини яхшилаш борасида кенг кўламдаги ишлар давом этмоқда. 

Маълумотларга кўра, шаҳар аҳолисининг канализация хизмати билан таъминланиш даражаси бугунги кунда 21 фоизни ташкил қилади. Оқава сув хизмати кўрсатиш учун умумий узунлиги 38 километрли оқова сув тармоғи, 8 та оқова сув ҳайдаш насос станциялари ва 1 та қуввати 10 минг куб метрли оқова сув тозалаш иншооти мавжуд. Бироқ, мазкур иншоотларнинг ишга туширилганига қарийб ярим асрдан ошган.

– Мавжуд тармоқлар 1973-90 йилларда қурилган бўлиб, тармоқ ва иншоотлар ўз хизмат муддатини ўтаб, бугунги кунда авария ҳолатида фаолият юритмоқда, – дейди “Хоразм сув таъминоти” АЖ директори Отабек Қодиров. – Оқава сув тармоқлари ва иншоотларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги тегишли қарорига асосан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 90 миллион долларлик кредит маблағларини жалб қилиш эвазига “Хоразм вилоятининг канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш” лойиҳаси бўйича Европа банки билан шартнома имзоланди. Бугунги кунда лойиҳани амалга ошириш бўйича Франциянинг “EJIS” компанияси консултант этиб тайинланди. Ҳозирда 38 километр оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва 20 километр янги тармоқлар қуриш бўйича 6,8 миллион долларлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, халқаро тендер савдоларига қўйилди. Тендер савдоларига асосан “Архитектор қурувчи” қўшма корхонаси ғолиб бўлди. Мазкур корхона билан жамият ўртасида жорий йилнинг май ойида шартнома имзоланиб, ҳозирда пудратчи ташкилот томонидан қувур ва бошқа материаллар жамғарилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 

Шартнома шартига кўра, қурилиш ишлари 2 йил давомида тўлиқ бажарилиб фойдаланишга топширилиши белгиланган. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида оқова сув насос станциялари ва 3 та янги оқова сув насос станциялари қурилиши ҳам режалаштирилган. 

– Саккизта оқова сув насос станциялари ва 3 та янги оқова сув насос станциялари қурилиши бўйича 15 июль куни Халқаро тендер савдолари бўлиб ўтди. Ҳозирда Европа банки томонидан ғолиб қурувчи компанияни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Хоразм сув таъминоти” АЖ директори Отабек Қодиров. – Хива шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини 10 минг м3 қувватда янгидан қуриш бўйича тендер савдолари давом этмоқда. Жорий йилнинг август ойида пудратчи компания аниқланиб, қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида Хива шаҳри аҳолисига канализация хизмати кўрсатиш даражаси 70 фоизга етади. Шаҳарда оқова сув тизимларида юзага келадиган носозликлар ҳамда энг муҳими атроф-муҳит ва очиқ сув ҳавзалари ифлосланишининг олди олинади.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (Сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хивада оқова сув тизими янгиланмоқда