“Тошкент Инвест Компания” АЖ ва Хитойнинг “SUMEC International Technology & Trade Co., Ltd.” компанияси икки давлат савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш мақсадида ҳамкорлик шартномасини имзолади. Томонлар жами инвестиция қиймати 100 миллион долларни ташкил этадиган “Янги авлод” махсус индустриал зонасининг сармоявий салоҳиятини ривожлантиришга келишиб олдилар.
SUMEC бошқаруви раиси билан учрашувда ихтисослаштирилган инвестиция платформаси яратиш орқали 1 миллион долларлик лойиҳани молиялаштириш истиқболи муҳокама қилинди. Умумий режа асосида савдо объектлари барпо этиш, инфратузилма яратиш, SUMEC технологиясидан фойдаланган ҳолда қўшма саноат лойиҳалари амалга ошириш, шунингдек энергетика ва транспорт тизимини модернизация қилиш назарда тутилган.
Мулоқот чоғида жорий йил тўртинчи чоракка белгиланган Ўзбекистон – Хитой бизнес форумига тайёргарлик масаласи алоҳида кўриб чиқилди.
М.Пирматова, ЎзА